Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
Биз чошгоҳгача боғни айланиб юрдик. Хопкинс, кеча эрталаб Чатам йўлида нотаниш бир аёлни кўришибди, деган миш-мишни аниқлагани қишлоққа кетди. Энди дўстимга келсак, у ўзи текшираётган ишга бутунлай қизиқмай қўйган эди. Унинг терговни бу даражада ҳафсаласизлик билан олиб борганини ҳеч қачон кўрмаганман. Ҳаттоки Хопкинс қайтиб келиб, қишлоқ болалари ҳақиқатан ҳам Холмс тасвирлаган қиёфадаги аёлни кўришгани, боз устига, унинг пенсне таққани ҳақида гапирганида ҳам дўстим бу янгиликка лоқайд қаради. Фақат нонушта пайтида бизга хизмат қилаётган Сьюзен: мистер Смит кеча эрталаб боғда сайр қилиб, фалокат юз беришидан ярим соат олдин уйга кирган эди, деб айтганидагина Холмс сал жонлангандай бўлди. Мен бу ҳолнинг ўзимиз текшираётган иш учун қандай аҳамияти борлигини кўз олдимга келтира олмадим. Шунга қарамай, Холмс бу воқеани ҳам ўз тасаввуридаги умумий манзарага тиркади шекилли, деб ўйладим. Бирдан у соатига қараб, ўрнидан туриб кетди.
– Соат икки бўлди, жентльменлар, – деди у, – юринглар, юқорига чиқиб, дўстимиз профессор билан очиқчасига гаплашиб олайлик.
Кекса профессор иккинчи нонуштани тановул қилиб бўлган эди, овқат келтирилган тақсимчанинг бўм-бўшлиги рўзғорбошининг гапи тўғри эканлигидан далолат берарди: профессорнинг иштаҳаси зўр кўринади. У тук босган юзини ўгириб, чўғдек ёниб турган ботиқ кўзларини бизга тикканида қиёфаси ниҳоятда ваҳимали бўлиб кетди. Турган гапки, у ҳозир ҳам чекаётган эди. Уни кийинтиришган, энди у олов яқинидаги креслода ўтирарди.
– Хўш, мистер Холмс, бу мудҳиш фалокат сирини фош қила олдингизми?
У сигарета қутисини Холмс томонга сурди. Холмс ҳам у билан баравар қўлини сигаретага узатди, шунда қути ерга тушиб сигареталар сочилиб кетди. Ҳаммамиз чўққайиб ўтириб, энг ноқулай ерларга думалаб кириб кетган сигареталарни тера бошладик. Биз ўрнимиздан турганимизда, қарасам, Холмснинг кўзлари порлаган, яноқларига қон югурган. Бу ғалабадан дарак эканлигини яхши билардим.
– Ҳа, – деди дўстим. – Мен уни фош қилдим.
Стэнли Хопкинс билан мен унга ҳанг-манг бўлиб тикилиб қолдик. Кекса профессорнинг чувакдек озғин юзида сезилар-сезилмас жилва пайдо бўлди.
– Фош қилдингизми? Қаерда, боғдами?
– Йўқ, шу ерда.
– Шу ерда-я? Қачон?
– Ҳозиргина.
– Ҳазиллашяпсиз, мистер Холмс. Кечирасиз-у, ниҳоятда жиддий бу ишни ҳазилга айлантириш яхшимас.
– Профессор Корэм, мен ўз мулоҳазаларим занжиридаги ҳар бир ҳалқани синчковлик билан текшириб, ниҳоятда пухта тоблаганман, аминманки, бу занжир бенуқсондир. Мен сизнинг ниятларингиздан бехабарман ва бу ғайриоддий воқеага қанчалик дахлдорлигингизни ҳам билмайман. Балки бу тўғрида яна бир неча дақиқадан сўнг ўзингиздан билиб оларман. Унгача, ижозатингиз билан, бу воқеанинг қандай содир бўлганини сизга сўзлаб берсам, токи сиз бутун воқеани мукаммал тасвирлаш учун яна нималар етишмаганини билсангиз. Кеча сизнинг кабинетингизга бир СКАЧАТЬ