Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
– Менимча, жентльменлар, – деди Холмс хотиржам оҳангда, – сизлар эшик орқасига яширинишингиз керак. Бундай одам билан тўқнашганда барча эҳтиёт чораларини қўлламоқ лозим. Инспектор, қўлкишанни тайёрлаб туринг. У билан гаплашишни менга қўйиб беринглар.
Бутун бир дақиқа сукутда ўтди – бундай дақиқани ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Кейин эшик очилиб, меҳмонимиз хонага кирди. Шу лаҳзанинг ўзида Холмс унинг пешонасига тўппонча тиради, Мартин эса, унинг билакларига кишан солди.
Буларнинг ҳаммаси шу қадар чаққонлик ва эпчиллик билан бажарилдики, асиримиз ҳамла қилувчиларни кўрмасданоқ тутқунга айланган эди. У чўғдек ёниб турган қора кўзларини дам Холмсга, дам инспекторга қаратди-да, сўнг бирдан аччиқ алам билан кулди.
– Қойил, жентльменлар, бу сафар мени илинтирдинглар! Назаримда, темир иродали одамга тўқнаш келганга ўхшайман… Бироқ, мени бу ерга миссис Хилтос Кьюбитт хат ёзиб таклиф қилган эди… Йўқ, гапирманглар, унинг сизлар билан тил бириктирганига асло ишонмайман. Наҳотки мени шу тузоққа илинтиришда унинг қўли бўлса?
– Миссис Хилтос Кьюбитт оғир яраланган, у ўлим тўшагида ётипти.
Маҳбус чинқириб юборди, унинг бу алам тўла ноласи бутун уйни ларзага келтирди.
– Бекорларни айтибсиз! – деб бақирди у жон ҳолатда. – У эмас, эри яраланган! Наҳотки, жажжи Илсини яралашга биронта одамнинг ҳадди сиғса? Тўғри, мен унга пўписа қилганман, бунинг учун Худо кечирсин мени, аммо бу гўзал жувонни ҳатто чертишга ҳам қўлим бормасди. Ҳей, сизга айтяпман – бу сўзингизни қайтиб олинг! Илси яраланмаган, деб айтинг.
– Уни эрининг ўлик жасади ёнида оғир ярадор ҳолда топдик.
Аб Слени аянчли инграб диванга ўтирди ва қўллари билан юзини беркитди. Шу алфозда у беш дақиқача чурқ этмай ўтирди. Сўнг юзини очиб, ночор аҳволга тушган одамга хос хотиржам гапира бошлади:
– Сизлардан яширадиган гапим йўқ, жентльменлар, – деди у. – Тўғри, мен мистер Хилтонга ўқ уздим, аммо у ҳам менга қарата ўқ отган эдида, демак, буни қотиллик деб бўлмайди. Агар сизлар ўша аёлни отишга мени қодир деб ўйласанглар, демак, мени ҳам, уни ҳам яхши билмас экансизлар.
Дунёда ҳеч бир эркак ҳеч қайси аёлни мен Илсини севганчалик севган эмас. Мен уни ўзимники дейишга тўла ҳаққим бор эди. У анча йил бурун менга аталиб қўйилган эди. Хўш, анави инглиз нимага асосланиб ўртамизга ғов бўлди? Биринчи бўлиб Илси менга ваъда қилинган эди, демак мен ўзимга тегишли аёлни талаб қилган эдим.
– У аёл кимлигингизни билгандан кейин сиздан юз ўгирган, – деди жаҳл билан Холмс. – У сиздан яшириниш мақсадида Америкадан Англияга қочган ва бу ерда ўз бахтини топиб, иззат-эътиборли бир зот билан турмуш қурган. Сиз бўлсангиз унга таҳдид қилгансиз, уни муттасил таъқиб этиб, шўрликнинг ҳаётини жаҳаннамга айлантиргансиз, севикли эридан воз кечишга ва сиз билан бирга қочишга мажбур қилгансиз… Лекин у сиздан қўрқар, нафратланар эди. Шунда сиз бир олижаноб инсонни отиб ўлдиргансиз, унинг хотинини ўз жонига СКАЧАТЬ