Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
Ноябрь ойининг охирлари эди. Ҳаво айниб, бўрон кўтарилган бир оқшомда Холмс икковимиз Бейкер-стритдаги уйимизнинг меҳмонхонасида ўтирардик. Мен жарроҳлик илми бўйича қилинган сўнгги тадқиқотларни мук тушиб ўрганар, Холмс бўлса, шишаси жуда қалин заррабин3 орқали палимпсест4 даги дастлабки ёзув қолдиқларини ўқишга уринарди. Биз сукут сақлардик, чунки ҳар қайсимиз ўз ишимиз билан машғул эдик. Ёмғир шиддат билан дераза ойналарини савалар, шамол эса, Бейкер-стрит узра увиллаб эсарди. Қизиқ манзара, шундай эмасми? Биз азим шаҳарнинг қоқ марказида эдик, бинобарин, атрофимиздаги ўн милядан кўпроқ масофага жо бўлган, одамзод қўли билан яратилган буюмлар бизни қуршаб олган ва айни вақтда табиатнинг қаҳҳор қуббаси асир этган эди; бу қубба олдида бутун Лондон кўрсичқон уяси устига уйилган тепачадек бир нарса эди, холос. Мен дераза олдига бориб ҳувиллаб ётган кўчага қарадим. Фонусларнинг шуъласи кўча ва йўлканинг у ер-бу ерида ҳалқоб бўлиб қолган ёмғир суви сатҳида беҳисоб чироқчалар бўлиб акс этарди. Битта кэб Оксфордстритдан чиқиб ғилдираклари ҳалқобларни шалоплатиб ўтди.
– Ҳа, Уотсон, яхшиямки бундай оқшомда ҳеч қаёққа боришимиз керак эмас, – деди Холмс заррабинни четга қўйиб, кўҳна қўлёзмани найча қилиб ўраркан, – бугунга етар. Бу иш кўзни тез толиқтиради. Фаҳмимча, бу ўн бешинчи асрнинг иккинчи ярмида ёзилган аббатликка тааллуқли ҳисоб-китоб ҳужжатидан бўлак нарсага ўхшамайди. Ие, тўхтанг-чи. Бу нима бўлдийкин? – дўстимнинг бу охирги сўзларни айтишига сабаб, шамолнинг увиллаши аралаш қулоғимизга от туёқлари тарақлаши, сўнгра ғилдиракнинг йўлка қиррасига урилиб ғижирлагани эшитилган эди. Чамаси, мен боя деразадан кўрган кэб уйимиз эшиги олдида тўхтаган бўлса керак.
Ҳа, кэбдан кимдир тушди.
– Шу бемаҳалда нима керак экан бу одамга? – деб ажабландим.
– Нима керак бўларди? Биз керакмиз унга. Биз эса, бечора дўстим Уотсон, бўйнимизга шарф ўраб, эгнимизга пальто, оёғимизга калиш, қисқаси, ёғингарчилик пайтида кийиш учун одам боласи ўйлаб чиқарган барча либосларни кийишимиз лозимга ўхшайди. Тўхтанг-чи! Кэб жўнаб кетяпти. Энди уйдан чиқмасликка умид бор. Агар келган одам бизни олиб кетмоқчи бўлганида, кэбни жўнатиб юбормасди. Тушиб эшикни очишингизга тўғри келади, чунки бу пайтда ҳамма тамизли одамлар маст уйқуда.
Йўлакда чироқ шуъласи тунги меҳмонимизнинг юзини ёритди. Мен бир кўришдаёқ уни танидим. Бу истиқболи порлоқ навқирон изқувар Стэнли Хопкинс бўлиб, Холмс унинг хизмат фаолиятини қизиқиш билан кузатиб борарди.
– Уйдами? – деб сўради Хопкинс.
Юқоридан Холмснинг:
– Ҳа, ҳа, уйдаман, сэр, – деган овози эшитилди. – Ҳарқалай, шундай кечада бизни бирон ерга судраб кетмассиз СКАЧАТЬ
3
Заррабин – лупа
4
Палимпсест – пергаментдаги ювилиб кетган ё қириб ташланган матн устидан қайта ёзилган қўлёзма.