Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 13

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ Бундан бир неча йил бурун, шаҳар ташқарисидаги Йоксли-Олд-плейс уйи ўзини профессор Крэм деб танитган бир одам томонидан ижарага олинган. Профессорнинг дарди анча оғир. У гоҳ тўшагидан турмай ётар, гоҳ ҳасса таяниб уй ичида судралиб юраркан, ё бўлмаса боғбон уни аравачага ўтказиб боғда сайр қилдираркан. Қўшнилар билан тотув экан, улар профессорни кўргани кириб туришаркан. Одамлар уни жуда донишманд одам дейишаяпти. Профессорнинг уйида хизмат қилувчилар: рўзғор соҳибаси кекса миссис Маркер билан оқсоч Сьюзен Тарлтонлардан иборат. Улар профессор шу уйга кўчиб келган вақтдан унинг хизматида, икковлари ҳам мутлақо беқусур. Профессор қандайдир илмий иш ёзаётганмиш. Бундан бир йилча бурун у ўзига котиб зарурлигини айтган. Ишлагани келган котибларнинг дастлабки иккитаси унга маъқул бўлмаган, лекин учинчиси – эндигина дорилфунунни битирган ёш йигит мистер Уиллоуби Смит айнан профессор орзу қилган котиб бўлиб чиқади. У эрталаблари профессор айтиб турган илмий ишни ёзган, кечқурунлари эса, эртанги иш учун материаллар танлаган. Бу Смит бирон марта бўлсин, на Аппингемда ўқиган пайтида, на Кембриж дорилфунунида, мутлақо ёмон йўлга кирмаган. Мен унга берилган тавсифномаларни кўздан кечириб чиқдим. Тавсифномалардан маълум бўлишича, у доим хушмуомала, ювош, илмга тиришқоқ йигит бўлган, унда ҳеч қандай иллат бўлмаган. Мана шу йигит бугун тонгда профессорнинг кабинетида ўлган, аммо вазият, ҳеч шак-шубҳасиз, унинг ўлдирилганидан далолат беряпти.

      Хопкинс жим қолди. Шамол увиллар, дераза ойналари унинг шиддаткор ҳамласидан аянчли зирилларди. Холмс ҳам, мен ҳам оловга яқинроқ сурилиб ўтириб, ёш изқуварнинг қизиқарли ҳикоясини тинглай бошладик. У шошмасдан, тадрижий изчиллик билан ҳикоя қиларди.

      – Бутун Англияни кезиб чиқсангиз ҳам, – деб гапида давом этди Хопкинс, – ташқи муҳит таъсирида мутлақо иҳота қилинган бундай аҳил жамоани топа олмайсиз. Уларнинг биронтаси ҳам ҳафталаб дарвозадан ташқарига чиқмас экан. Профессор бутун вужуди билан ўз ишига шўнғиб кетган, бинобарин, уни бошқа ҳеч нима қизиқтирмайди. Ёш йигит Смит қўшниларнинг биронтаси билан таниш бўлмаган, демак, унинг турмуш тарзи профессорникидан фарқ қилмаган. Аёлларни ҳам уйдан ташқарида ҳеч нима қизиқтирмайди. Профессорни аравага ўтказиб боғда сайр қилдирувчи Мортимер эса, Қрим уруши қатнашчиси, пенсияга чиққан кекса солдат, хулқи мутлақо беқусур. У уйнинг ўзида эмас, балки боғнинг этагидаги уч хонали коттежда туради. Қўрғонда шу одамлардан бошқа ҳеч ким йўқ. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, боғ дарвозасидан юз ярдча наридан Лондонни Чатам билан улайдиган тош йўл ўтган. Дарвоза ҳамиша илгакланган, турган гапки, бегона одамнинг боққа кириши қийин эмас.

      Энди, ижозатингиз билан, Сьюзен Тарлтон берган маълумотни сизга баён қилай, чунки бу ҳодиса ҳақида озми-кўпми гапира олиши мумкин бўлган ягона шахс шу. Соат ўн бирдан ошганда у юқорида, деразалари уйнинг орқа томонига очиладиган хобхонада пардаларни осаётган экан. Профессор ҳали тўшакда экан (ҳаво айниган пайтларда у камдан-кам соат ўн иккидан олдин тураркан). Рўзғор соҳибаси ошхонада ўз иши билан банд бўлган. Смит юқоридаги СКАЧАТЬ