Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 9

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Бу сўз еттита ҳарфдан иборат: унинг учинчи ва охирги ҳарфлари – Л. Мен буни «КЕЛА ҚОЛ» деган сўз бўлса керак деб тахмин қилдим, натижада яна бешта янги ҳарф кашф этдим. Булар К, Е, А, Қ, О. Шундан кейин фақат биргина сўздан ташкил топган ёзувни таҳлил қила бошладим. Сизга маълумки, бу ёзув пичанхона эшигининг пастки қисмида, олдинги ёзувдан анча чеккада пайдо бўлган эди. Мен бу сўзни миссис Кьюбиттнинг жавоби деб фараз қилдим. Мана ўша сўз:

      Одамчалар тагига бизга маълум бўлган ҳарфларни қўйиб чиққан эдим:

      АСЛО

      деган сўз пайдо бўлди. Мен анча-мунча ҳарфни билиб олган эдим, демак, энди энг олдинги ёзувга қайтишим мумкин. Мана ўша ёзув:

      Агар бу ёзув остига таниш ҳарфларни қўйиб чиқсак, қуйидаги белгилар пайдо бўлади:

      .Е. КЕЛ.И.А.СЛЕ.И

      Охирги сўзни «СЛЕНИ» деб фараз қилайлик. Бу фамилия Америкада жуда кенг тарқалган. Бу фамилия олдидаги иккитагина ҳарфдан иборат қисқа сўз, тахминимизча, исм бўлса керак. Хўш, қандай исм икки ҳарфдан иборат бўлиши ва «А» билан бошланиши мумкин? Америкада «Аб» деган исм жуда кўп учрайди. Мана, АБ СЛЕНИ деган исм ва фамилия ҳосил бўлди. Энди иккинчи сўзга қайтайлик. Бу сўзда иккита ҳарф етишмаяпти. Агар уни «КЕЛДИМ» деган сўз деб фараз қиладиган бўлсак, биринчи сўз, ўз-ўзидан «МЕН» олмоши бўлиб чиқади. Демак, энг биринчи хатда: «МЕН КЕЛДИМ, АБ СЛЕНИ», деган сўзлар ёзилган экан. Энди ҳарфларга анча бойиб қолганимдан кейин, иккинчи хатни ҳеч қийналмай ўқидим. Унда шундай ёзилган эди: «ИЛСИ, МЕН ЭЛ.И.НИКИДАМАН». Мактуб эгаси ўзининг кимнингдир уйида ё меҳмонхонасида турганини хабар қилган. Мен «ЭЛ,И,» сўзида етишмаган икки ҳарфни Р ва Ж деб тахмин қилиб, ЭЛРИЖ фамилиясини кашф қилдим, зеро бундай фамилия бизда кўп учраб туради. Натижада: «ИЛСИ, МЕН ЭЛРИЖНИКИДАМАН», деган жумла ҳосил бўлди.

      Инспектор Мартин билан мен дўстимнинг раққос одамчалар сирини қандай очгани ҳақидаги муфассал ва аниқ изоҳини зўр эътибор билан тингладик.

      – Кейин нима қилардингиз, сэр? – деб сўради инспектор.

      – «АБ» деган исм фақат Америкада мактуб келиши билан бошлангани сабабли, Аб Сленини америкалик деб тахмин қилишимга етарли асос пайдо бўлди. Ундан ташқари, мен бу ишнинг замирида қандайдир жиноят бўлиши керак деб гумон қила бошладим. Бундай гумон қилишимга миссис Кьюбиттнинг ўз ўтмишини эридан астойдил яширишга урингани сабаб бўлди. Мен Нью-Йорк полицияси бошлиғи мистер Килсон Харгривга телеграмма юбориб, ундан Аб Сленининг кимлигини сўрадим. Биз мистер Харгрив билан кўпдан мулоқот қиламиз: мен унга Лондон жиноий муҳити ҳақида маълумотлар бериб тураман. Аб Слени тўғрисида у шундай жавоб қилди: «Чикагода энг хавфли бандит». Бу жавобни олган куним кечқурун Хилтон Кьюбитт менга Сленининг охирги ёзувини юборган эди. Мен бу раққос одамчалар тагига таниш ҳарфларни қўйгач, шундай жумла ҳосил бўлди:

      ИЛСИ АЖАЛИН. Е.ДИ

      Натижада яна иккита янги СКАЧАТЬ