Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
– Мен қидирдим, шунинг учун топдим.
– Во ажаб! – деди қишлоқ врачи. – Сиз мутлақо ҳақсиз, сэр: бундан чиқди учта ўқ отилган, демак, учинчи одам ҳам бўлган. Лекин у ким бўлди-ю, қаёққа йўқолди?
– Ҳозир биз мана шу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз, – деди Шерлок Холмс. – Эсингиздами, инспектор Мартин, хизматкор аёллар ўз хоналаридан чиқишганида димоғларига порох ҳиди кирганини айтишган эди, шунда мен сизга, бу далилга алоҳида эътибор бериш керак, деб айтган эдим. Эсингиздами?
– Эсимда, сэр. Лекин, очиғини айтсам, фикрингизни унчалик фаҳмлай олмаган эдим.
– Бу ҳол эшикнинг ҳам, деразаларнинг ҳам жиноят содир бўлган пайтда ланг очиқ бўлганидан далолат беради. Акс ҳолда порох ҳиди бутун уйга бунчалик тез тарқалмаган бўлар эди. Фақат елвизак бу ҳидни шунча олисга учириб борган бўлиши мумкин. Бу хонада эшик ҳам, дераза ҳам очиқ бўлган, аммо жуда қисқа муддатга очилган.
– Нима учун қисқа муддатга?
– Чунки – мана, ўзингиз кўринг – шамнинг бир томони хиёлгина эриган, холос.
– Тўғри, тўғри! – деди инспектор.
– Фожиа пайтида деразанинг очиқ бўлганига ишонганимдан кейин, ташқарида учинчи одам бўлган ва деразага қарата ўқ узган, деган хулосага келдим. Мана шу учинчи одамга қарата отилган ҳар қандай ўқ албатта дераза ромига тегиши керак эди. Шунда ромга тикилиб, чиндан ҳам ўқ изини топдим.
– Лекин қандай қилиб дераза ёпилиб қолди экан?
– Уни аёл ёпган, ғайриихтиёрий равишда ёпган. Ёпган-у, донг қотиб қолган… Ие, бу нима бўлди? А!
Хонадаги столда устига кумушдан гул солинган, тимсоҳ терисидан тикилган аёлларнинг жажжигина сумкачаси ётарди. Холмс уни очиб, ичидаги нарсаларни столга тўкди! Ичидан резина билан боғланган йигирмата эллик фунтли қоғоз пул тушди, холос.
– Буни олинг, судда далилий ашё сифатида керак бўлади, – деди Холмс сумкачани ичидаги пул билан инспекторга узатар экан. – Энди учинчи ўқ кимга қаратилганини аниқлаш лозим. Дераза ромидаги ошпаз хотин миссис Кинг билан гаплашсам девдим… Сиз, миссис Кинг, гумбурлаган ўқ овозидан уйғониб кетганингизни айтдингиз. Бу билан сиз биринчи отилган ўқ иккинчисидан қаттиқроқ гумбурлади, демоқчи эмасмисиз?
– Мен ухлаб ётган эдим, сэр, шунинг учун аниқ бир нарса дея олмайман. Назаримда ўқ жуда қаттиқ гумбурлагандай бўлди, сэр.
– Бу гумбурлаш, сизнингча, деярли баравар отилган икки ўқнинг овози эмасмикин?
– Мен бунинг фаҳмига ета олмайман, сэр.
– Шундай бўлган, бунга ишончим комил. Ўйлайманки, инспектор Мартин, бу хонада биз бошқа ҳеч нима била олмаймиз. Агар мен билан юришга рози бўлсангиз, ҳозир боққа чиқамиз; қарайликчи, у ерда диққатга сазовор бирон нима топилиб қолармикин.
Деразанинг шундоққина пасти гулзор экан. Биз шу ерга яқин бордик: гуллар топталган, нам ерда оёқ излари аниқ кўзга ташланарди; бу учи найза, узун СКАЧАТЬ