Название: Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача
Автор: Нурали Қобул
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5257-2-6
isbn:
Бироқ куппа-кундузи, кўзингиз очиқ экан туш кўриб, кўрилган бу алмойи-алжойи рўёларга ишониб яшаманг. Боиси сизнинг ортингизда авлодларингиз, бутун бошли халқингиз турибди. Унинг кўз ўнгида ҳар замону давронда юзингизу йўлингиз ёруғу очиқ бўлмоғи, ҳалоллик фақат уйқудагиларнинг шарафи бўлмаслиги керак.
Миллат оломону гуруҳлардан эмас, шаклланган шахслардан ташкил топади. Шундай кишиликлар бўлмас экан, улус кўзлаган муқаддас манзиллар узоқлашаверади.
Унутмаслигимиз керак. Биз ва авлодимиз қайси ақлга эргашиб, қай бир закога хизмат этмоқда?! Номард билан ошно бўлсанг-да, ош-нон ема дейдилар. Энг аввло, уларнинг ана шу ақл ва ғояга тишлари ўтадими ёки кўр-кўрона эргашадиларми? Биз ошимизни кимга бериб, бошимизни кимга эгишимизни биламизми? Ёки ёқимли овозга чапак чалиниб, буюк ақллар олдида бошлар эгилади деганнинг тескарисини қилиб, отарчининг оғзига, сотарчининг бўғзига қараб ўтиб кетаверамизми?
Ота-боболаримиз айтувларидаги каби:
Элга берсанг ошингни,
Эрлар силар бошингни.
Итга берсанг ошингни,
Итлар ғажир бошингни…
4. Марксни ўқиган Чингизхон ёхуд тўқ ит овга ярамасу оч баччағардан қоч баччағар Отасўзи
Ёвуз кишиларнинг кучи шундаки, улар ўзларини яхшиман деб ҳисоблашади.
Сиёсатдаги шуҳрат – ноҳақлик учун мукофот.
Киши ўлгандан сўнг у ҳақдаги ҳақиқат айтилади.
Инсон аталмиш яратиқ шундай. У китоб ўқиса, изланса ва билмаганини ўрганшга интилса, фикрлайди, тафаккур этиб, тўғри бир қарор қабул қилиш салоҳиятига эришади.
Дўрмондаги ёзликлардан бирига қоровуллик қиладиган Солижон ака исмли киши бўларди. Суҳбатларда донороқ бир гап айтгиси келса, Шерали Жўраев мана шундай деган дея ҳофизнинг айтувидан икки сатрни такрорларди. Боиси, унинг учун илм, китоб ўқиш дегани мана шу. Ҳаёти давомида эшитган қўшиқлари. У умри давомида онасига ҳам бирор-бир илиқ сўз айтмаган. Сўйлаган сўзи ҳам ҳофизники эмас, Махтумқулиники эканлигини-да билмайди. Бироқ болаларини қаршисига ўтқазиб қўйиб узундан узоқ, алмисоқдан қолган, кимлардандир эшитган “яхши одам бўл, ўғирлик қилма” деганга ўхшаган гапларни такрорлайди. Гап қайтаргудек бўлса, қўл кўтаришдан ҳам тоймайди.
Ўғилни урсанг эти қотар, қизни урсанг бети қотар дегандек, болалари аллақачон унинг панду насиҳатларига қулоқ солмай қўйганлиги, ўлганларининг кунидан қаршисида бош эгиб ўтиришларини ўйламайди, билмайди. Бизда андиша деган ахлоқ мезони бўлганлиги боис эс-ҳушини таниган фарзандлар аждодлардан СКАЧАТЬ