Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По страница 7

Название: Тик қоялар қиссаси

Автор: Эдгар Аллан По

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ адоғида бир кўриниб, ғойиб бўлди. Мен унга ўзим билмаган ҳолда ҳам маҳлиёлик, ҳам қўрқинч билан қарадим. Ўзимни йўқотиб қўйиб, уни кўз қирим билан кузатдим. Синглисининг ортидан эшик ёпилиши билан Ашернинг кўзларига назар ташладим; лекин у қўллари билан юзларини ёпиб олганди, мен фақатгина унинг қонсиз, ингичка бармоқлари орасидан қайноқ кўзёш оқаётганини пайқадим.

      Леди Мэдилейннинг хасталиги дўхтирларни анчадан бери ташвишга солганди. Улар беморда нега ўзгариш бўлмаяпти, нега ҳамма нарсага бирдай лоқайд, нега кунданкунга сўлиб боряпти, аҳёнаҳёнда тана аъзолари нега совқотади, қолаверса, баъзан нафас олиши тўхтаб қолиши сабабларини билишмасди. У шу пайтгача ўз касалига ён босмас, қаршилик кўрсатиб, бирон илтимосга қулоқ солмас, устига устак, тўшакка ётишга рози бўлмасди; аммо ўша, мен ташриф буюрган куннинг оқшомида (кейинроқ тушуниб бўлмас оҳангда Ашернинг менга айтишича) синглисини дард анча енгиб, ҳолдан тойдирибди.

      Кейинги бир неча кунда на Ашер, на камина леди Мэдилейн ҳақида эсладик; шу вақт ичида мен дўстимнинг дарду ғамларини бироз бўлсада тарқатишга ҳаракат қилдим. Биз биргаликда суврат солиш билан машғул бўлдик, қироатла мутолаа қилдик, унинг гитарасидан тараётган наво ларни худди туш кўраётгандай тингладик. Бизнинг дўстлигимиз тобора яқин тус олиб, мен унинг қалб сирларидан кўпроқ хабардор бўлиб, ғамаламларини кўпроқ тушуна бошладим. Ашерлар хонадонининг хўжайини билан ёлғиз ўтириб ўтказган ғамгин соатларимиз хотирамда узоқ вақт сақланса керак. Аммо бу во қеаларга эргашиб сурган ўйхаёлларимни, қилган ишларимни ётиғи билан айтишим тўғри бўлмас. Родерик Ашернинг тўсатдан айтганлари менинг қулоғимда худди мотам куйлари каби узоқ вақтлар жаранглайди, шекилли. Айтиш мумкинки, миямда Вебернинг сўнгги тўфонли вальси оҳанги каби айланарди. Дўстимнинг ҳар мўйқалами текканда тамоман ҳеч ким тушунмайдиган манзара ҳосил бўлар, бу жумбоқдан мени ҳаяжон чулғар, бу ҳаяжон қаердан пайдо бўлаётганини ўзим ҳам тушунмасдим; бу сувратлар ҳозир ҳам кўз олдимдан кетмай турибди, уларни изоҳламоқчи бўлганимда ҳам бунга сўз ожиз. Башарти қачонлардир инсон рангбўёқ ёрдамида ўзининг тоза фикрини матода ифода этган бўлса, бу, шубҳасиз, Родерик Ашердир. Нима бўлганда ҳам, кўнглимдаги кечинмалар, ҳолатлар юзасидан ғалати мавҳумлик пайдо бўлди, буни англаган маҳзун дўстим ичимдагиларни ўз полотносида акс эттиришга, чексиз даҳшатни уйғотишга уринганди.

      Ашернинг мўйқалами тегиб ҳосил бўлган тахайюлий манзара, мавҳумроқ тарзда ҳосил бўлган асарларидан бирини сўз билан тушунтиришгаҳаракат қилиб кўраман. Унча катта бўлмаган матога ер остидан ўтказилган узун, охири кўринмас ертўла тасвирланган, ертўланинг шифтлари пастак, сипсиллиқ, оқ деворлари чўзилиб кетган. Мусаввир ишоралар ёрдамида ертўла жудаям чуқурликда жойлашганини тушунтирмоқчи бўлган. Бутун бир узун масофада чиқиш йўлаги кўзга ташланмайди, биронта машъала, биронта милт этган ёруғлик йўқ; шунга қарамай, бутун ертўлани ёруғлик тўлқини қамраб СКАЧАТЬ