Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По страница 4

Название: Тик қоялар қиссаси

Автор: Эдгар Аллан По

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ одамлар ёш калондимоғ хўжайиннинг ўзини тутишидаги ўзгаришларни отаонасидан бевақт айрилиши билан боғлашарди, аммо йигитча йўқотишнинг илк даврларида эсанкираб, кўнгилсиз аҳволга тушиб, ўйламайнетмай иш тутганини улар эсларидан чиқариб қўйишганди. Баъзи бировлар барон ўз мавқеидан мағрурланиб, ўзига бино қўйди, деб ҳам талқин қила бошлашди. Бошқалар эса (буларга уй шифокорини ҳам қўшиш мумкин) баронни наслий одамовиликка йўйиб, заифлик унинг авлодида бор эди, дейишди; кўпчилик баъзи шумха барларга қўшилиб, ғийбат қилишди.

      Бароннинг яқинда ўз тасарруфига олган арғумоғи янада кучга тўлиб, янги жазавали, шайтоний қилиқлар чиқаришига қарамасдан унга боғланиб қолганини ақлли одамлар, албатта, афсона ва даҳшатлар сирасига йўйишди. Куппа-кундузими, қаро тундами, соғломми ё бемор, ойдин кундами ёинки бевақт бўронда ёш Метценгерштейн баҳайбат отга михланиб қолганди, бундай бўйсундириб бўлмас даҳшат унинг феълатвори устидан ҳукмронлик қиларди. Яқиндаги воқеаларга қўшимча равишда чавандознинг ютуғи ҳамда отнинг феълатвор хусусиятларидан келиб чиқиб ғайритабиий мулоҳазалар пайдо бўлди. От бир сакраш билан босиб ўтган масофани чамалашганда барча дадил одамларнинг ўйхаёллари ҳам ортда қолди, бунга унчамунча ақл бовар қилмасди. Бундан ташқари, барча отларнинг қандайдир лақаби бўлишига қарамасдан, барон бу арғумоғига ном қўймади. Унинг отхонаси ҳам бошқалардан узоқроқ; отга қараш, остини тозалаш ва ҳатто олдига шунчаки киришга ҳам эгасидан бошқа ҳеч ким ботинолмасди.

      Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Берли фитцинг отхонаси алангасидан отилиб чиққан айғирни тутган учта отбоқар отни юган ва арқон ёрдамида ушлаганди, аммо шундан буён бирон киши унинг яқинига ҳам бормаган. Бундай ақлли ва ўйноқи жониворларнинг пайдо бўлиши кўпчиликда алоҳида фикр уйғотмаслиги керак эди, лекин айримлар, ҳатто бунга бепарволар ҳам безовта бўла бошлади; айтишларича, бир тўда одам йиғилиб, бу ғалати отга кўз ташлашмоқчи бўлишганда, шунда у туёқларини ерга уриб, ғазаб билан пишқирган, ёш Метценгерштейн ҳам иложини қилолмай, отнинг чақмоқдай ҳаракатлари олдида ранглари оқариб кетган, негаки от нақ одам кўзи билан қараб турарди.

      Кунларнинг бирида тунги оғир мудроқдан уйғонган Метценгерштейн ётоғидан отилиб чиқиб, шошганича отига минди ва ўрмон чангалзори томон чоптириб кетди. Бундай ҳолат кўп бор такрорлангани учун ҳам ҳеч ким хавотирланмади, аммолекин бу сафар уни уйидагилар қаттиқ безовта бўлиб кутди: ёш хўжайиннинг кетганидан бир неча соат ўтиб Метценгерштейн лар кошонаси пойдеворидан бошлаб деворларигача ёрилиб, қимирлашга тушди, кўкишқизил аланга ҳамма ёқни қоплай бошлади.

      Ёнғинни биринчи бор пайқашганда, кошона алангага бурканиб бўлганди. Ҳамма бинонинг озгина қисмини бўлса ҳам қутқариш пайида эди. Аммо барча ҳаракатлар бекор кетди. Талвасага тушиб қолган қўшнилар томошага чиқишиб, тантанавор чеҳралар билан бинони ўраб олишиб, ёнғин томон секинсекин юришди. Бироз вақт ўтиши билан бу воқеалар йиғилганларнинг диққатини ўзига бўйсундирди ва бу ҳолат шуни маълум қилдики, жонсиз нарсаларнинг ҳалокатига СКАЧАТЬ