Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По страница 6

Название: Тик қоялар қиссаси

Автор: Эдгар Аллан По

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ пардалар осилган экан. Хонадаги буюмларнинг ҳаммаси қадимий, серҳашам ва эскирган. Ҳамма жойда кўплаб мусиқа асбоблари; улар хонага чирой бериши даргумон. Бу ерни буткул мотамсаролик қоплагани мени бироз гангитиб қўйди.

      Ичкарига киргандим, Ашер чўзилиб ётган каравотидан қўзғалди ва биз илиқ, кўтаринки руҳда саломлашдик, аввалига унинг хушмуомалалиги менга ennuye[7], зўрмазўраки, назокатли оқсуякларникидек сохта туюлди. Лекин шу лаҳзада унинг юзига боқиб, тамомила сами мият билан сўрашаётганига ишонч ҳосил қилдим.

      Ўтирдик; бир муддат жимлик чўкди, мен унинг юзига бир вақтнинг ўзида ҳам раҳмшафқат, ҳам даҳшат назари билан тикилдим. Йўқ, шу пайтгача, қисқа муддат ичида бирон кимса Родерик Ашердай даҳшатли тарзда ўзгармаган! Бу ғирашира кўланка болалигимдаги дўстим, деб ўзимни аранг ишонтирдим. Ахир, у ҳар доим ўзининг яхши хислатлари билан эътибор қозонган. У нусха кўчираверилиб хира тортган қоғоздай эди; каттакон, тиниқ, ўзгача порлаган кўзлар, қуруқшаган, бироқ жудаям чиройлилаб лар, яҳудийларникига ўхшаш бурун, салпал олдинга чўзилган, бироз журъат етишмаслигидан дарак берувчи ияк, жилокор кокиллар, кенг пешона – ҳақиқатан ҳам бундай чеҳрани эсдан чиқариш осон эмас. Энди бу юзнинг ажиблиги аниқ бўрттирилгандай ўзига хос ифодаси билан ажралиб турарди – биргина шунинг ўзидангина бутун қиёфаси ўзгарганини англаб, мен бошқа одам билан гаплашяпманми, деган шубҳага боргандай бўлдим. Ҳаммасидан ҳам бу мурдасуврат афтангор, ғайритабиий чақноқ кўзлар мени ҳайрон қолдирди ва ҳатто ваҳимага солди. Шойидай товланган сочлари ҳам жуда ўсиб кетиб юзларини худди қора булутдай тўсган; қанча уринмайин, мурданикидек оппоқ бу юздан ҳақир бандаларга хос бирон нарсани англаёлмадим. Эски дўстимнинг гапларидаги, ҳаракатларидаги чалкашчулкашлик, безовталик мени ҳайратлантирди; бунга сабаб асаблари туфайли қўзғалаётган ички ғалаёнларни босиш учун тўхтовсиз кечаётган кучсиз, беҳуда уринишлари эканини тезда тушуниб етдим. Дўстим болалигида ҳам ўзини шундай тутарди, феълатвори, тана тузилишининг ўзи унинг қандайлигини айтиб турарди, мен буни эсимдан чиқармагандим.

      У бир қарасанг, хурсанд, бир қарасанг, ғамгин бўлиб қоларди. Овози ҳам ўзгарарди: гоҳ қалтираб (айниқса, руҳий тушкунликка тушганда), гоҳ ишончсиз чиқар, гоҳ жиддий, қатъиятли тус оларди… Ҳатто, нутқи ҳам таъсирчан, жўрттага шошилмасдан гапиргандай, баъзан эса босиқ, бир маромида бўғзидан хушовоз чиқар, баъзан ҳукм оҳангида бўларди – ўлгудай ичган ёки тузалмас хасталикка чалинган кашанда дарди тутганда шундай гапириши мумкин…

      Родерик Ашер менинг келишимни жуда истагани, бундан енгил тортишига умид қилиши ҳақида гапирди. У бирдан ўзининг касали ҳақида менга билдириб қўйишга киришди. «Бу авлодаждодимиздан қолган тавқилаънат, бутун Ашерларга теккан касал», – деди, у энди бунга даво қидиришдан умидини узган, руҳан тушкун эди. Шунда яна қўшиб қўйди: бунинг ҳаммаси асабдан, тез орада СКАЧАТЬ



<p>7</p>

Зериккан, димиққан (фр.).