Биз яна тобут қопқоғини бурама мих ёрдамида маҳкамладик, темир эшикни бекитдик ва анча қувватсизланиб, уйнинг ҳозиргидай нурсиз, фа риштасиз тураржой қисмига кўтарилдик. Орадан бир неча қайғули кунлар ўтди, хасталанган дўстимнинг кўнгил ҳолатида қандайдир ўзгаришлар сездим. Ўзини тутиши бошқача бўлиб қолганди; асосий ишларини ташлаб қўйди; уй бўйлаб тентираб сандироқлайверди; кўзлари нурсиз; овозида олдингидай ўктамлик сезилмайди. Бундан ҳайратланиш ҳам тўғри эмасди, аксинча, дўстимнинг аҳволи мени ташвишга соларди…
Тўғрироғи, унинг аҳволи юқумли касалликни эслатарди. Бунинг олдини олиб бўлмайди; энди унинг телбалиги, телба хаёллари, миясига ўрнашиб қолган ваҳималари астасекинлик билан менинг ҳам қалбимни эгаллай бошлади. Леди Мэдилейн жасадини ертўлага олиб тушганимизнинг еттинчи куни кечаси тўшакда ётганимда буларнинг ҳаммасини ўзимдан ўтказдим. Оғир соатлар чўзилганданчўзилди. Ақлимни йиғиб безовталикка қарши курашардим. Бу фавқулодда чиркин вазиятда сезгиларим деворга қоқилган матоларга қўшилиб, девор бўйлаб изғимоқда ва кўтарилган тўфон нафаси остида нақшинкор каравотга урилмоқда, деб ўзимни ишонтирардим. Лекин бекорга уринган эканман. Титроқ қанча узоқ давом этса, шунча руҳан чўкардим. Ниҳоят, юрагим ўша тушунтириб бўлмас баттол руҳни суриб ташлади. Жуда катта кучғайрат билан уни чекинтирдим. Болишга суяниб, қоронғуликка кўз тикканча, уни тинглай бошладим, айнан шу лаҳзаларда, ша мол тинган пайтда қаердандир нотинч, ноаниқ овозлар қўзғалди, нима учунлигини ўзим ҳам билмайман, балки ички ҳистуйғуларим жунбишга келгандир. Сабабсиз, чидаб бўлмас даҳшат устимдан хўжайинлик қиларди. Аниқ билдимки, бу кеча бутунлай ухлаёлмайман, тезда устбошимни кийиб, у бурчакданбу бурчакка юра бошладим, шундай қилиб, ўзимга хос бўлмаган заифлигимни енгдим.
Хуллас, хонанинг у ёқбу ёғига бир неча марта борибкелдим, тўсатдан зиналар ортидан кимнингдир енгил қадам товушлари эшитилди. Ашерни қадам товушидан танидим. У хонам эшигини секин тақиллатди ва қўлида фонарь билан кириб келди. Ҳар доимгидай аҳволи чатоқ, юзларида қон йўқ, худди мурдадай, лекин кўзлари телбанамо қувноқ, ҳар бир қилиғида жазавали ҳаяжони билиниб турибди. Ашернинг кўриниши мени қўрқитиб юборди… Нима бўлгандаям, азобли ёлғизликка қараганда шу яхшироқ, унинг кириб келишини кўриб, ҳатто хурсанд бўлиб кетдим.
Бир неча сония у теваракатрофни кўздан кечирди ва қисқалўнда қилиб сўради:
– Ҳа, сен кўрмадингми? Хўш, сен яна кўрмадингми? Сенми, шошмай тур! Ҳозир кўрасан!
Худди шундай сўзлар билан у фонарини авайлаб, деразаларнинг бирига ташланиб қолди ва та бақаларини бўронга пешвоз қилиб ланг очиб қўйди. Шамолнинг кучли тўлқини хонага бостириб кирди, биз ўзимизни зўрға оёқда тутиб қолдик. Ҳақиқатан ҳам бўроннинг авжи баланд, лекин ғаройиб ва ажойиб тун оқшоми ўзининг қаҳрли, ҳайбатли сеҳри СКАЧАТЬ