Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По страница 11

Название: Тик қоялар қиссаси

Автор: Эдгар Аллан По

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ хира тортиб, тўлин ой ўз нурларини қуярди, уй томидан пойдеворигача тўлқинсимон ёриқ энди кўз ўнгимда катталашиб борарди… Тўфоннинг ёвуз шиддати яқинлашди… Кўзни қамаштирувчи ой юзи қаршимда балқди… Қадим деворлар кўз ўнгимда нурай бошлади, ўйхаёлларим лойқаланди… Ҳудди минглаб шаршараларнинг шовқини каби қулоқни қоматга келтирувчи гумбурлаш тарқалди… Оёғим остида ястанган ваҳимали, чуқур кўл Ашерлар уйининг бўлаклари олдида жуда ҳам вазмин эди.

      ТИК ҚОЯЛАР ҚИССАСИ

      1827 йилнинг кузида, Шарлоттсвилл яқинида жойлашган Виргиния штатида вақтинча яшаб юрган пайтларим жаноб Огестес Бедлоу билан танишишга муваффақ бўлдим. Бу ҳар жиҳатдан келишган йигитча менда чуқур қизиқиш ва меҳр уйғотди. Юз кўринишидаги тан ва руҳнинг тенг мувозанати ақлимни шоширди. Қаердан келганини аниқлаёлмадим. Гарчи уни «йигитча» деб атасамда, ёши нечадалиги кишини иккилантирарди. Албатта, у ёш кўринарди, бундан ташқари, ўзининг ёшлигига урғу беришга одатлатган, ҳатто, баъзан юз ёшларда бўлса керагов, деган гумонга борардим. Кўпроқ унинг ташқи кўриниши мени ҳайратлантирарди. У дароз ва озғин эди. Доим энкайиб юрарди. Оёққўллари рамақи, пешанаси кенг, юзи зафарон. Оғзи катта, тишлари каттакатта бўлишига қарамасдан нотекис, бунақасини бошқа бировда кўрмаганман. Кўзлари ғалати, худди мушукнинг кўзларига ўхшарди. Кўз қорачиқларининг нур кучайибпасайганда торайибкенгайиши ҳам мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонларда кўпроқ учрайди. Айниқса, ҳаяжонланганда кўзлари худди ўзидан нур таратаётгандай бошқача чақнаб кетарди.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      Примечания

      1

      “Буюк Темур”. Акмал Саидов ёзган кириш мақоладан олинди. Т.: “Янги аср авлоди”, 2016, 13бет

      2

      “Ҳаётлигимда ўлатинг эдим – ўлаётиб, ўлиминг бўламан” (лот.). Мартин Лютер (изоҳлар таржимонники).

      3

      Жан де Лабрюйер (1645–1696) – фаранг дидактиги, насиҳатгўйи.

      4

      “Бу шундан келиб чиқадики, одам ўзи билан ёлғиз бўлолмайди” (лот).

      5

      “Кунлардан бир кун у, яъни қалб зеҳнли қобиққа жойлашади – отларга, итларга, ҳатто одамга ётбегона бўлиб қолади” (фр.).

      6

      Уддир унинг юраги, Тегсанг, чиқар жаранги (фр.).

      7

      Зериккан, СКАЧАТЬ