“Музаффар Этелред остонани ҳатлаб ўтганида беаёв жаҳлга минганди, кўз ўнгида дарвеш ўрнига бошданоёғигача тангачалар билан қопланган баҳайбат, олов пурковчи аждар пайдо бўлди; бу махлуқ шу вақтгача олтин кошонани қўриқларкан; хона саҳни кумушдан бўлиб, деворда мисдан ясалган қалқон осиғлиқ турарди, қалқонда шундай ёзув кўзга ташланарди: Ў, сен, бу ерга қадам ташловчи қаҳрамон бў ласан, Аждаҳони енгсанг, қалқонни ўзингники қиласан.
Шундай қилиб, Этелред чўқмори билан аждаҳонинг бошига зарба берди ва аждаҳо унинг олдига гурсиллаб йиқилди, аждаҳо сўнгги бор даҳшатли наъра тортдики, Этелред беихтиёр қўллари билан қулоқларини ёпди”. Мен ҳар томонлама муваффақиятсизликка учраган каби яна мум тишлаб қолдим ва мумкин бўлмаган нарса юз берди: айнан шу пайт қаердандир (қайси томондан эканлигини англолмай қолдим) кучсиз, чўзиқ ҳамда ғалати наърамией, ғижирлаган овозмией эшитилди, бу худди мен ўқиётган романдаги ғайритабиий аждаҳонинг наъраси эди.
Бу ҳайратга соладиган иккинчи ҳолат эди, буларнинг барчасида тушунтириб бўлмас даҳшат мавжуд, шу кайфиятим, ноўрин ўгитларим билан Ашернинг хастаманд туйғуларига зарар етказиб қўймаслик керак. Мен бу ғалати овозни дўстим ҳам пайқаганпайқамаганини билолмасдим; аммо, шубҳасиз, охирги дақиқаларда унинг ўзини тутиши ўзгарганди. Биринчидан, у менга қарамақарши ўтирганди, астасекинлик билан курсини эшик томонга бура бошлади; энди мен уни ёнбошидан кўрардим, лекин унинг лаблари ниманидир тўхтовсиз шивирлагандай титрарди. Боши қуйи эгилиб кўкрагига тушди, лекин ухламаётганди – кўзлари ҳаракатдан тўхтамаган. Йўқ, у аниқ ухламасди; у бир томондан иккинчи томонга чайқалиб ўтирарди. Мен буни унинг бир нигоҳ ташлашидан пайқаб қолдим ва яна китобга тутиндим. Сэр Ланселот қуйидагича давом этарди:
«Паҳлавон мис қалқонга эътибор қаратиши билан баҳайбат махлуқнинг ғазабларидан сақланиб қолди, энди қуролдан сеҳржодулар кетганди. Ботир чўзилиб ётган аждаҳони суриб ташлаб, хонанинг кумуш саҳнига қараб қўяркан, ялтироқ мис қалқон осилган деворга яқинлашди, сеҳрланган қалқон қаҳрамонини кутиб ўтирмасдан, секин садо чиқариб унинг оёғи остига тушди».
Охирги сўзни ифода қилиб бўлмагандим ҳам қаердадир хонанинг кумуш саҳнига оғир мис қалқон тарсиллаб тушди – бирдан сокин, бир зайлдаги металл жаранги жангиллаб тураверди. Мен сапчиб тушдим. Ашер оромкурсисида ўшаўша чайқаларди. Нигоҳлари бир нуқтага қадалган, кўриниши ҳаракатсиз, худди тошдан кўчириб олингандай. Базўр унинг елкасига қўлимни қўйдим, бутун танаси қалтираётганини ҳис қилдим, аламли жилмайиш лабларини қийшайтирди; шунда сездимки, у жимгина ва шошилинч ўзўзича нималарнидир тушуниксиз пичирларди, ҳатто унинг ёнида эканлигимни ҳам пайқамасди. Мен секин эгилдим ва унинг нима деб пичирлаётганини англаб етдим.
– Энди эшитяпсанми?.. Ҳа, анчадан бери эшитяпман. Буни тўхтовсиз…. узоқ… дақиқалар, қанчалаб соатлар, нечалаб кунлардан буён эши таман… СКАЧАТЬ