Асрлар давомида Берлифитцинлар ва Метценгерштейнлар уруғаймоқлари орасида адоват сақланиб келди. Ҳали ҳеч қачон бундай донгдор хонадонлар ҳаётида ўзаро малоллик бўлмаганди. Бу низонинг асосий манбайи бир қадимий башоратда келтирилган: «Баланд бўлсанг, пастлайсан, от устида турган суворий янглиғ чириб битган метценгерштейнлар шавкатли берлифитцинглар устидан ғалаба қозонади». Албатта, бу гаплар жуда кам аҳамият касб этиб келган. Лекин яқиняқинда баъзи сабаблар шу қадар мислсиз воқеаларни келтириб чиқарди. Бундан ташқари, бу хонадонлар ерсувларининг туташлиги ҳам илгаридан рақобатга важкарсон бўлганди. Яқин қўшнилар камдан кам ҳолатларда дўст тутинади. Берлифитцинг қалъаси соҳиблари ўз кошоналарининг баланд деворларидан Метценгерштейн кошонаси дера заларига мўралаб қўйишлари мумкин эди. Шун дай қилиб, уларнинг қаршисида пайдо бўлмиш қироллик ҳашаматлари унча қадимий, унча бой бўлмаган хонадонларнинг рашк туйғуларини сўндириши мушкул. Ўша замон башоратлари кишини унчалик ҳайратга солмасди, чунки у икки уруғ ўртасидаги адоватни қўзғар, бу эса авлодданавлодга ўтарди ва низолар келтириб чиқарарди. Башорат, бу шунчаки башорат – нима бўлганда ҳам башорат қилинди – бу қудратли хонадоннинг тўла ғалабаси бўлди, ожиз тараф учун эса, шакшубҳасиз, аччиқ хусуматга айланди.
Айнан шу ҳикоя қилаётган пайтимизда жаноб Вильгельм, граф Берлифитцинг анча қартайиб қолган, болалигидан инжиқ, ўзига рақиб бўлган оилага муносабати аввалгидай ёмон ҳамда отларга, овга бўлган қизиқиши телбалик даражасида эдики, уни на кексалик, на ақлининг ўтмаслашиб қолгани чалғитарди. У худонинг берган куни ўзини шундай хавфли ишларга уриб юрарди. Фредерик, барон Метценгерштейн эса ҳали бу даражага етмаганди. Отаси, вазир Г. жуда эрта оламдан ўтган. Онаси, баронесса Мария ҳам эридан кейин унча кўп яшамади. Ўшанда Фредерик ўн тўққизга ўтаётганди. Шаҳарда ўн саккиз ёш – унча катта ёш эмас, аммо эминэркинликда катта аҳамиятга эга.
Баъзи бир шартшароитларга кўра, ёш барон отасининг ўлимидан кейин қисқа муддат ичида тўлақонли хўжайинга айланиб қолди. Камданкам венгер тўралари орасидагина бундай ермулк бўлган. Саройларда бундайларнинг саноғи бўлмаган. Буларнинг ичида энг ажойи би Метценгерштейнлар кошонаси эди. Ерсуви чекчегарасиз, асосий боғи эллик чақиримдан ошиб кетганди.
Ўз феълатвори билан ҳаммага таниш бўлган, отасидан қолган мислсиз бойликка эгалик қилаётган ёш хўжайинга ҳеч кимда шубҳа йўқ эди, албатта. Хуллас, биринчи уч кунликда ворис ўзини тўла эминэркин ҳис этди, жуда жўшқин ихлос мандларининг кутганиданда қиз ғин шовшувлар кўтарди. Куракда турмайдиган айшишрат, кишини ғазаблантирадиган аҳдбузар лик, ҳали қулоққа чалинмаган бағритош ликларни ўзининг қарам кишиларига, қалтираб турувчи хизматкорларига кўрсатиб қўйди. На виждон, на итоаткорлик кичкина хўжайиннинг мисоли ўткир тирноқларидан қутқариб қолди. Тўртинчи кечага ўтар кечаси Берлифитцинг кошонасининг отхонасига ўт кетди; атрофдагилар бу ёнғинни ҳам юқорида айтиб ўтилган бароннинг ёвузликлари рўйхатига қўшиб қўйишди.
Бу жанжалтўполонлар ёш димоғдор тўрани вазмин қилиб қўйди. У Метценгерштейнлар СКАЧАТЬ
5
“Кунлардан бир кун у, яъни қалб зеҳнли қобиққа жойлашади – отларга, итларга, ҳатто одамга ётбегона бўлиб қолади” (фр.).