ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 16

Название: ШАҲЗОДА ВА ГАДО

Автор: Марк Твен

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Уни яна худди аввалгидай башанг либослар билан ясантиришди, лекин ҳамма нарсасини – ёқасидан пайпоғига қадар – битта қўймай алмаштиришди. Кейин Томни катта тантаналар билан улкан, ҳашамдор безатилган улкан хонага олиб кирдилар, у ерда бир киши учун дастурхон тузалган эди. Ҳамма идиш-товоқлар қуйма олтиндан бўлиб, ғаройиб тарзда зеб берилганлиги билан ниҳоятда бебаҳо эди: булар Бенвенуто7нинг ижод намуналари экани шубҳасиз. Хонада олийнасаб мулозимлар куйманишади. Руҳоний дуо ўқиди ва очидан ўлаёзган Том эндигина таомга ҳужум бошламоқчи эдики, уни граф соҳиб Беркли тўхтатиб қолди: шаҳзоданинг энгагига бўйинсочиқ боғлади – Уэлс шаҳзодаларининг бўйнига сочиқ боғлаш каби муҳим вазифа мажбурияти айнан шу лорд наслига сулолавий мерос эди. Тамадди хонасида шарбатдор ҳам бўлиб, Том ҳар сафар ўз қўли билан шароб қуйиб олмоқчи бўлганида ундан олдинроқ ҳаракат қилиб қоларди. Бу ерда яна бир жаноб – тотимчи, яъни ҳар бир таомни тановул қилиб кўрувчи ҳам бор эди: Уэлс шаҳзодаси аъло ҳазратлари ҳузурида барча шубҳали таомларни биринчи талаб бўлиши биланоқ еб кўриш учун махсус тотимчи сақланиб, шу тарзда ҳар онда заҳарланиб ўлиш хавфига гирифтор эди. Бу вақтга келиб тотимчи қироллик ошхонасида кераксиз мулозимга айланиб улгурганди, чунки ҳар доим ҳам ўз вазифасини бажаришига тўғри келавермасди: аммо Генрих VIII га қадар бир неча авлодлар давомида тотимчилик лавозими фавқулодда хатарли бўлиб қолган эдики, бутун аъёнлар орасида бундай “шарафли” мансабга даъвогарларни топиш осон бўлмай қолганди. Ажабланарлиси шунда эдики, бу мажбурият бирор хонаки кўппакнинг ёхуд ал-кимёгарнинг зиммасига эмас – айнан сарой урф-одатларини яхши ўзлаштирган мулозимнинг зиммасига юкланар эди! Бу ерда соҳиб афанди д’Арси – сарой кўнгилхушлик маросимлари мулозими ҳам бор эди. У нега ва қайси эҳтиёж юзасидан бу ерда бўлиши керак – буни ҳеч ким билмасди. Шу ердами – бўлди, ҳеч қандай изоҳ берилмайди! Бу ерда соҳиб афанди сарой оғаси ҳам ҳозир эди. У Томнинг ортида туриб бутун маросим энг майда қоидаларигача адо этилмоғини кузатиб туради. Маросимни яқин атрофдан бош югурдак соҳиб афанди ва бош ошпаз соҳиб афанди бошқариб туришибди. Булардан ташқари, Томнинг хизматида уч юз саксон тўрт нафар хизматкорлар тушлик учун дастёрликка шай турардилар. Лекин уларнинг ҳаммалари ҳам тамаддихонада эмасдилар, албатта: шунча югурдакларнинг чорак қисми бу тушликда банд эмас. Том уларнинг борликларини ҳатто билмас ҳам эди.

      Ҳозир бўлганларнинг ҳаммалари олдиндан тайёрлик кўришган, бир соат давомида уларга шаҳзоданинг ақли вақтинча заифлашиб қолганини ёддан чиқармаслик ва унинг хурмача қилиқларига таажжубланмаслик уқдирилди. Тез орада бу “қилиқ”лар уларнинг кўз олдиларида тўлалигича намоён бўлди, аммо лекигин бу қусурлар уларнинг кулги-мазаҳларига эмас, балки ачинишларига ва қайғуришларига сабаб бўлди. Ўз севимли шаҳзодаларининг бундай руҳий хасталикка йўлиққанини кўриб туриш хизматкорлар учун ниҳоятда оғир эди.

      Бечора Том егуликларни қўли билан олиб оғзига тиқар, лекин бирор кимса ишшайиб қўйишга ёки унинг ножўя ҳатти-ҳаракатларини СКАЧАТЬ