ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 12

Название: ШАҲЗОДА ВА ГАДО

Автор: Марк Твен

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ўпиб қўйгин-да, ўз эрмакларинг ва кўнгилхушликларингга боравер! Дардим тинкамни қуритди, жуда толиқдим; менга озгина сокинлик керак. Гертфорд тоғанг билан ва ўз мулозимларинг билан боравер. Вужудим бир оз ором олиб, қувватга кирсам, яна ҳузуримга келарсан!

      Том шоҳона ётоқдан кўнгил ғашлик билан чиқди, чунки ҳукмдорнинг сўнгги айтган сўзлари унинг юрагида ардоқлаб турган яширин умидларига ўқилган ўлим ҳукмидай бўлиб эшитилди – у ўзини озодликка чиқариб юборишади деган ўй-хаёлдан охиригача кўнгил узолмай турган эди. У яна шивир-шивир овозларни эшита бошлади: “Ана шаҳзода, шаҳзода келяпти!”

      Том зарбофтга бурканган, икки қатор терилиб олишиб, ўзига энкайиб таъзим қилиб турган аъёнлар орасидан ичкарилаб боргани сайин баттарроқ тушкунликка тушар, ўзининг бу зодагонлар оламида банди экани, эҳтимол мана шу олтин қафасдан ҳеч қачон қутулиб кета олмаслигини чуқуррроқ англай бошлаганди – бирорта ҳам дилкаш дўсти йўқ бўлган бечора шаҳзода воситасида, парвардигорнинг ўзи марҳаматини дариғ тутмасдан, Томга озодлик неъматини ато этган тақдирдагина у нажот топмоғи мумкин эди.

      Болакай қаерга юзини бурмасин, ҳамма ерда ўзига таънали нигоҳини қадаб, қаттиқ тикилиб турган Норфолк герцогининг кесилган боши ҳавода учиб бораётгандай бўлиб туюлаверарди.

      Томнинг орзулари кечагина қандай ширин эди-я, ҳақиқий воқелик эса ниҳоятда шафқатсиз ва даҳшатли бўлиб чиқди!

      VI БОБ

      ТОМ УЧУН ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАР

      Томни улкан хонага олиб киришди ва оромкурсига ўтқазишди. Аммо атрофида кекса ва аслзода кишилар тик турганларида, у ўтиргани учун ўзини ноқулай ҳис қилаётганди. Бола уларни ҳам ўтиришга таклиф этди, лекин аъёнлар унга енгилгина таъзим қилган ёки беназир илтифоти учун пичирлаб миннатдорлик изҳор қилганлари ҳолда барибир тик туравердилар. Том ўз илтимосини яна такрорлади, лекин “тоға”си граф Гертфорд унинг қулоғига шивирлади:

      – Илтимос қиламан, уларни мажбур этма, соҳибим, сенинг ҳузурингда ўтирмоқлик улар учун ножоиз.

      Лорд Сент-Жон келганини маълум қилишди. Томнинг қаршисида эҳтиром ила таъзим қилгач, лорд деди:

      – Қирол мени маҳфий топшириқ билан жўнатди. Аъло ҳазратлари соҳиб граф Гертфордни истисно этган ҳолда бу ерда ҳозир бўлганларнинг барчаларининг кетмоқликларига ижозат беришни ихтиёр этмасмиканлар?

      Том аъёнларни қандай кетказиб юборишни билмаслигини гўёки сезгандай, Гертфорд унга пичирлаб, агар сўзлашга хоҳиши бўлмаса, ўзини нутқ ила овора қилмасдан, қўли билан ишора қилиб қўяқолиши кифоя эканини билдирди.

      Мулозимлар кетишгач, Сент-Жон сўзини давом эттирди:

      – Ҳазрати олийлари шуни амр этадиларки, муҳим ва жиддий давлат аҳамиятига эга вазиятлар нуқтаи назаридан, аъло ҳазрат шаҳзода, токи дардлари ўтиб кетгунига қадар, ҳамда ўзларини худди аввалгидай соғ-саломат сезгунларича, имконлари доирасида ўз хасталикларини маҳфий тутмоқликлари жоиз эканмиш. Айнан: ўзининг ҳақиқий шаҳзода, СКАЧАТЬ