ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 17

Название: ШАҲЗОДА ВА ГАДО

Автор: Марк Твен

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳеч кимнинг кулгиси қистагани йўқ. Аксинча, ҳаммаларининг қиёфаларида ташвиш ва иккиланиш зуҳур топган, барчалари худди бир-бирларидан маслаҳат сўрагандай, теваракка ҳижолатли боқишади. Гўё қаршиларида баланд девор турибди-ю, аммо бутун Англия тарихида ундан қандай ошиб ўтиш намунаси кўрилмаган эди. Бош маросим оғаси кўринмайди, шу боис ушбу мавҳумлик денгизида урф-одат кемасини бошқаришга ҳеч ким журъат эта олмас, ҳеч ким ушбу муҳим, жиддий муаммони ўз зиммасига олмоққа ботинмасди. Афсус! Англияда сулолавий бурун қашувчи соҳиб афанди лавозими жорий этилмаган эди. Бу вақтга келиб ёш томчилари ўз соҳилларини ёриб ўтди ва Томнинг юзларидан оқиб туша бошлади. Бурун эса ўзини яхшилаб қашиб қўйиш талабини кучайтирмоқда. Ниҳоят табиий эҳтиёж сарой одоб-ахлоқи қоидаларини босиб-янчди ва Том фикран ўзининг хатоси учун (агар хатога йўл қўйган бўлса, албатта) тавба-тазарру қилди ва ўз бурнини ўзи қашиб, атрофидагиларнинг юрагидаги қайғу тошини олиб ташлади.

      Тушлик маросими якунига етгач, аъёнлардан бири оғиз чайқамоқ ва бармоқларни чайиб олмоқлик учун соф олтиндан ишланган тақсимчада лиммо-лим гулоб келтирди. Сулолавий сочиқ тутувчи соҳиб афанди унинг ёнгинасида қўлсочиқни тайёрлаб турарди. Том бир муддат ҳайронлик билан тақсимчага тикилиб турди, сўнг уни қўлига олди, лабига яқинлаштирди, жиддий бир қиёфада ундан ҳўплади ва уни мулозим хизматкорга қайтарди:

      – Йўқ, соҳиб афандим, бу ичимлик таъбимга тўғри келмади. Ўзи хушбўйгина-ку, аммо таъми мусаллас каби ўткир эмас экан.

      Шаҳзоданинг бу янги тентаквор охони унинг ақли ҳақиқатан заифлашганини тасдиқлаб, барчанинг юрагига қайғу солди ва ҳеч кимга кулгили кўринмади.

      Том эса, ўзи билмаган ҳолда, яна бир хатоликка йўл қўйди: сарой руҳонийси у ўтирган курси ортида туриб, қўлина баланд кўтариб, кўзини юқорига тиккан ҳолда энди шукроналик дуосини бошламоқчи бўлиб турган пайтда у ўрнидан туриб кетди. Лекин шаҳзода ғайриоддий хатти-ҳаракатлар қилаётганини гўё бу сафар ҳам ҳеч ким сезмаётгандай бўлди.

      Кейин эса навқирон дўстимизни унинг қатъий илтимосига кўра Уэлс шаҳзодасининг хос хонасига олиб боришди ва ниҳоят ўз ҳолига қўйишди. Хосхона деворларидаги болут9 қопламаларда ажойиб олтин безакли ярқироқ пўлат қурол-аслаҳаларнинг турли бўлаклари кумуш илмоқларга илиб қўйилган эди. Барча ушбу аслаҳалар шаҳзодага тегишли бўлиб, буларни унга малика – Парр10 хоним ҳадя этган эди.

      Том темир қўнжларни, қўлқопларни, патдор дубулғани ва ўзгаларнинг ёрдамисиз кийиш мумкин бўлган барча нарсаларни кийиб олди; у кийинишни якунига етказиш учун аъёнлардан бирортасини ёрдамга чақирмоқчи бўлди-ю, лекин тушликдан олиб келган ёнғоқлари эсига тушиб қолди. У ёнғоқларни ўзларининг сўралмаган хизматлари билан одамни безор қилиб юборгувчи мулозимлар оммасининг, ҳар турли буюк зодагонлар сулолалари вакилларининг назаридан холи ерда чақиб ейиш қувончлироқ бўлиши ҳақида ўйлади ва ноёб аслаҳаларнинг ҳаммасини шоша-пиша яна қайтадан ўз жойига илиб қўя бошлади. СКАЧАТЬ