ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 15

Название: ШАҲЗОДА ВА ГАДО

Автор: Марк Твен

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ сарак қилганларича хаёл оғушида хона бўйлаб мақсадсиз одимлай бошладилар. Ниҳоят Сент-Жон тилга кирди:

      – Ростини айт-чи, бу ишлар ҳақида нима деб ўйлайсан?

      – Ростини айтишим мумкин: қиролнинг куни битай деб қолди, жияним эса ақлдан озди, тож-тахтни тентак эгаллайди ва айнан шу тентак салтанат соҳиби бўлиб қолади. Англиямизни парвардигор ўз паноҳида асрасин! Тез орада мамлакат яратган эгамнинг марҳаматига муҳтож бўлиб қолади!

      – Ҳақиқатан ҳам аҳвол шундоқ бўладиганга ўхшайди. Лекин… сен ўйлаб кўрмадингми… яъни… ҳалиги…

      Тўсатдан у сўзлашдан тўхтади ва изҳори каломда давом этишга ботинолмай қолди: берилмоқчи бўлатурган савол ниҳоятда қалтис эди. Лорд Гертфорд Сент-Жоннинг қаршисида тўхтади, унинг юзига очиқ-ошкора нигоҳ билан тикилди:

      – Гапир! Сўзларингни мендан бошқа ҳеч ким эшитмайди. Нимадан гумон қиляпсан?

      – Миямга келган нарсани сўз билан очиқ ифодаламасам дегандим, афандим, зеро шаҳзода билан насл-насабингиз бир. Агар сўзларим сени ранжитса, маъзур тутасан, лекин телбалик уни буткул ўзгартириб қўйгани сенга ғалатироқ туюлмаяптими? Мен унинг нутқи ёки юриш-туришлари ўзининг шоҳона улуғворлигини йўқотган демоқчи эмасман. Аммо айрим ҳолатларда унинг ўзини тутиши илгариги хатти-ҳаракатларидан фарқланмоқда. Бу телбалик унинг хотирасидан ҳатто ўз падари бузургворининг қиёфасини ҳам ўчириб юборгани ажабланарли ҳол эмасми? Атрофдагилар унга кўрсатмоғи лозим бўлган ҳурмат-эҳтиром белгилари унга эриш туюлаётгани-чи? Хотирасида лотин тили сақланиб қолгани ҳолда юнончани ва фарангчани буткул унутгани таажжуб уйғотмаяптими? Кўнглингга олмагин-у, марҳаматли афандим, лекин юрагимдаги шубҳа-гумоннинг залворли тошларини олиб ташлагин-да, каминанинг самимий миннатдорлигини қабул эт! Унинг шаҳзода эмаслиги ҳақидаги сўзлари ҳеч хаёлимдан кетмаяпти, ва камина…

      – Жим бўл, соҳиб афандим! Сен билдираётган фикрлар – хиёнат! Ёки қиролнинг фармони хаёлингдан фаромуш бўлдими? Шуни унутмагинки, сўзларингни тинглаш мени ҳам жиноятингнинг иштирокчисига айлантириб қўймоқда.

      Сент-Жоннинг ранги оқариб, ўзини оқлашга шошилди:

      – Мен хато қилдим, буни ўзим тан оламан. Марҳаматли ва илтифотли бўл, каминани фош этма! Мен энди ҳеч қачон бу ҳақда ўйламайман ҳам, сўз ҳам очмайман. Менга нисбатан шафқатсизлик қилма, у ҳолда мен ҳалок бўламан.

      – Сўзларингдан қониқдим, афандим. Агар мана шу ҳақоратли муҳокамаларингни менга ҳам, бошқаларга ҳам қайтадан такрорламасанг, бўҳтон сўзларингни айтилмаган деб ҳисоблаймиз. Асоссиз шубҳаларингни бас қил. У менинг опамнинг ўғли: боланинг овози, чеҳраси, ташқи кўриниши менга унинг йўргакка ўралган вақтидан бери таниш эмасми ахир? Телбалик балоси жиянимнинг онгида фақат сен сезган ғалати зиддиятларнигина эмас, бошқа, бундан кўра ҳайратомуз тафовутларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Кекса барон Марли ақлдан озиб қолганида ўзининг олтмиш йиллик қиёфасини танимай қолгани ёдингдадир? У ўз афтини бегона СКАЧАТЬ