АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ страница 9

Название: АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб

Автор: РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ лол қоларли бўлди. У Қуръони карим сураларини жуда тез ёд олиб, тафсирларини ўзлаштирди.

      Абдулваҳҳоб ибн Али ўзини Бухоронинг билимдон йигитларидан ҳисобларди. Турфа фанларда илғор бўлгани боисдан ҳали сабийлик давридаги шогирдини босқичма-босқич билимлар оламига олиб кирди. Тез орада “Адаб илми” сабоғини бошлади. Араб тили сарфу наҳви11, адабиёт, шеър санъати билан машғул бўлдилар.

      * * *

      Шундай қилиб, орадан беш йил ўтди. Ҳусайн йил сайин болалик давридан йироқлашиб борарди. Бу унинг юриш-туриши, ўзини тутиши, қизиқишларида бошқа тенгдошларига нисбатан жуда-жуда яққол сезилади.

      Ёз кунларининг бирида отаси Ҳусайнни бозорга олиб борди. Бухоро бозорининг айни қизиган пайти эди. Чумолилар карвонидек қаторлашиб ҳар томонга юрётган одамларнинг шовқин-суронидан кўз тиниб, бош айланади. Бошига сават, тугун қўйган бозор аҳли бир дақиқа тиним билмайди. Кимдир олмасини, яна бошқа биров “тилими тилни ёрадиган” қовунини бор овозда қичқириб мақтайди. Айниқса, зардўзлар растаси ўтган-кетганнинг кўзини куйдириб, оҳанрабодай ўзига тортади. Қуёш нурида жилоланаётган тилларанг нақшлар билан безатилган чопон, нимча, дўппи, маҳси-ковушларнинг харидори-ю, ҳавас билан томоша қилувчиси кўп.

      Бухоронинг оламга машҳур катта бозорида савдо-сотиқдан холи бўлган кенг бир майдон бор. Бу саҳнни тумонат одам босган. Уларнинг “Оҳ-оҳ!”, “Иби-иби-иби!”, “Офари-ин!”, “Аъло!” деган эҳтиросли ҳайқириқлари Ҳусайннинг эътиборини тортди. Отаси қўлидан ушлаб олган эди. Китоб ўқиб, оқ-қорани ажрата бошлаган ўн яшар йигитчага бу эриш туюлди. Секин қўлини тортди.

      – Одам кўп, мендан қолиб кетсанг бўлмайди, – деди отаси.

      Бояги шовқин-сурон яна кучайди. Давра бўлиб олган одамларнинг ҳис-ҳаяжонга тўла овозлари эшитилди.

      – Морбозларни кўрмоқни истармусен? – деди Абдуллоҳ ибн Ҳасан ўғлига.

      – Морбозлар шу ердами?! – ажабланди Ҳусайн. – Аввал келганимда кўрмаган эдим.

      – Сени морбозлар ўйингоҳига олиб бормаган эканман-да?

      – Йўқ, отажон, бу бозор жуда катта экан, буткул айланиб чиққан эмасмен..

      – Морбозлар – илон ўйнатувчи ҳиндилар. Уларнинг томошасидан чўчимайсенми?

      – Илонданми?

      – Ҳа.

      – Йўқ, отажон, Афшонадаги ўтлоқда илонлар жуда кўп. Мен уларни бўйинларидан тутиб, кейин қўйиб юборар эдим.

      Отаси Ҳусайнга ажабланиб қаради. “Бошқа болаларга ўхшамайди, – дея ўйлади. – Баъзан уни таниёлмай қоламан. Қисқа фурсатда шунча ўзгариш?”

      – Нечун ундай қилдинг?! – деди хавотирланиб. – Морнинг заҳри ўткир. Чақиб олмоғи мумкин эди.

      – Илон беозор жонивор. Мен уларни дарҳол қўйиб юборар эдим. Ҳар сафар ўрмалаб, алафлар орасига кириб кетганлар… Илон заҳаридан табиблар дору тайёрлайдилар.

      – Буни қайдан билдинг?

      – Устозим Абдулваҳҳоб ибн Али табобатда ҳам моҳир. Дорую дармонлар СКАЧАТЬ