Название: АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб
Автор: РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Абдуллоҳ қайнотаси Амрилло оқсоқолнинг ташқи ҳовлисида истиқомат қиларди. У Ситорабонуга уйланадиган бўлгач, Афшонадан бошқа ҳовли-жой сотиб олмоқчи бўлди. Аммо, қайнотаси бошқа таклифни қилди. Ўғлим, ҳовли-жой ташвишини чекманг, ташқи ҳовли сизларники. Биз эр-хотин қаридик, бағримизда бўлсангизлар, биз ҳам хотиржаммиз. Ситора ёлғиз зурёдимиз, тушунасиз. Қайнона бўлмишингиз ҳам шу фикрдалар, деди. Шундай қилиб, қўш ҳовлининг ташқиси куёвга аталди. Бу иш Абдуллоҳга ҳам маъқул тушди. Сабаби, хизмати юзасидан, унинг чекка қишлоқларда ҳафталаб қолиб кетиши бор, Ситора ёлғиз қолиб кетиши мумкин эди. Энди бундан ташвиш қилмайди. Абдуллоҳ кўп ўтмай шундоқ ёнбошидан яна бир ҳовлини сотиб олди. Бу ҳовлида мол-қўй боқа бошлади.
Амрилло бобо билан Суйимхон момо зукко невараларини еру кўкка ишонишмасди. Унга бор меҳрларини бериб, эркалатишади. Бироқ жиддий феълли болакай тўрт ёшидаёқ саводхон бўлиб қолди. Отаси қатори бобоси ҳам Ҳусайннинг илм олишга қаттиқ берилиб кетганидан хавотирга тушди. Унинг наздида ҳали бешга тўлмаган болага бу машғулотлар оғирлик қилар эди. Шу ўйда неварасини бироз чалғитишга уринди. Бўш қолгани ҳамон уйларининг ёнбошидаги Исфана ариғи бўйларига чиқариб юборади. Бу ерда куёвининг қўй-қўзилари ўтлайди. Амрилло бобонинг ити подани қўриқлайди.
Бугун ҳам кичкина Ҳусайн қўй-қўзиларига эргашиб, Исфана ариғи бўйидаги ўтлоққа чиқди. Ёз қуёши атрофни аямай қиздиради. Бироқ ҳаво тоза, Исфана соҳиллари ниҳоятда гўзал. Ўтлоқнинг қуруқ жойларини жинғил буталари қоплаган. Сув сизиб чиққан пастликларда киши қулочи етмайдиган катта-катта қиёқ тўплари ўсган. Қўй-қўзилар барра ажриқ, ғумайларни чимдиб, ўтлоққа ёйилди. Думи билан қулоғи кесилган Олавой қиёқ соясида турган Ҳусайннинг олдига келди. Ҳусайн итининг пешонасидаги момиқ юнгидан тортиб эркалатди. Олавой тилини осилтириб бир ғингшиди-да, кучли тумшуғи билан Ҳусайннинг елкасига суйкалди.
– Олавой, қўйларга қара! – деди Ҳусайн амирона.
Ит тушунди. Баҳайбат гавдасини силкитиб олди-да, ўтлаётган қўйлар томонга кетди. Бола унинг ортидан ўйчан кулимсираганча қараб қолди.
Амрилло бобо Олавойни гидиклигида8 Амул чўлларидан олиб келган. Кучукча қўрқмас, кучли бўлиб ўсди. Йил ўтиб, хўжайинининг уйи, мол-ҳолини қўриқлайдиган садоқатли бўрибосарга айланди. Олавой ақллилиги, вафодорлигини кўп бор исботлади.
Ўтган йилнинг қиш чилласида қор кўп ёғди. Ҳовлида ёлғиз ўзи яхмалак учаётган Ҳусайн бехос ҳаракат қилиб, қорга ботиб қолди. Ҳарчанд уринсада том куралганда тўпланган қор уюмидан чиқа олмади. Типирчилаб силтанганида қор оёқларини пастга тортарди. Бирпасда қўллари музлаб, бутун бадани қалтирай бошлади. Отаси доим, ўғил бола йиғламайди, дер эди. Шуни эслаб, алам бўғзига тиқилиб келса ҳам йиғлашдан ор қилди. Титраб-қақшаб олдинга тирмашган сари, қорли аждаҳонинг муздек совуқ нафаси комига янаям чуқурроқ тортиб ола бошлади. Озғингина болакай салкам томоғигача СКАЧАТЬ