Название: АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб
Автор: РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
– Ундай бўлса, саҳарда йўлга чиқурмиз. Ҳозир эса, юр, ўғлим, морбоз, найрангбозларни кўрурсен.
– Найрангбоз?
– Бу сўзни энди эшитдингми?
– Ҳа.
– Бу ерда ҳинди найрангбозлар бор. Мана, улар!
Ота-бола одамлар издиҳомидан ўтдилар. Давра ўртасида ўрта ёшлардаги, қоп-қора, чиллашир бир ҳинди эртакдаги аждар сингари оғзидан олов пуркаб ҳаммани лол қолдирарди. Бир пайт юлдузлар тасвири туширилган авра чопонини ҳилпиратиб чир айлана бошлади. Шу ҳолатда икки томонга ёйилган қоқсуяк қўлларида биттадан оппоқ каптар пайдо бўлди. Издиҳом ҳайратдан бир қалқди. Ҳар томондан “Офари-ин!” деган ҳайқириқлар эшитилди. Найрангбоз бирдан каптарларни осмону фалакка улоқтирди. Каптарлар қанотларини тапиллатиб парвоз қилишди. Томошаталаблар ложувард осмонда жуфт бўлиб учаётган каптарлардан кўз узолмай қолишди.
Ниҳоят каптарлар кўздан йўқолди. Одамларнинг нигоҳи яна ўзлари доира бўлиб ўраб олган саҳнга қадалди. Энди давра ўртасида катта оқ саллали яна бир ҳинди ўтирарди. Унинг қўлида бу ерларда ўсмайдиган ғаройиб қамишдан ясалган най бор. Олдига тол хивичдан тўқилган сават қўйиб олган. Ҳусайн қизиқиб олдинга бир қадам ташлади. Отаси уни елкасидан ушлади:
– Тўхта! Яқинлашма, саватда илон бор!
– Биламан, ота, капча илон бор. Устозим морбозлар ҳақида сўзлаб берганлар, – Ҳусайн ниҳоятда ҳаяжонланарди. – Бу томошони кўрмоқ иштиёқида эдим.
– Шунда ҳам яқин борма. Капча илон заҳарли!
– Хўп, отажон.
Шу пайт саллали ҳинди саватнинг қопқоғини очиб, энгашди. Саватга қараб нимадир дегандек бўлди. Издиҳом бирдан жимиб қолди. Ўша заҳоти саватда бўйнини шишириб олган илоннинг боши кўринди. Даврадаги одамлар увиллаб юборишди.
– Бу ҳинди илонга қандай сеҳрли сўзни айтди?! – Абдуллоҳ ибн Ҳасан ҳам ажабланганини яшара олмади.
– Отажон, ҳинди илонга сув пуркади.
– Сен қайдан билдинг?
– Сув пуркаганин кўрдим. Буни жуда тез бажарди.
Морбоз қўлидаги қамиш найини лабига олиб борди. Илон ўзини орқага тортиб, қотиб қолди. Найдан ғалати куй таралди. Ҳусайн бундай майин оҳангни аввал эшитмаганди. Илон куйга маҳлиё бўлгандек морбозга тикилиб турарди. Ҳинди эса най чалишдан тўхтамас, гавдаси куй оҳангига мос чайқаларди. Энди илон рақс тушаётгандек тебрана бошлади. Морбоз най чалишга шунчалар берилиб кетдики, ҳозир қаерда эканини ҳам унутиб қўйгандек эди. Издиҳомдан ҳар замонда “Э воҳ!”, “Ё тавба!”, “Офари-ин!” деган эҳтиросли товушлар эшитилади. Томошаталаблар борган сари кўпаярди. Гўё бу ерга бутун бозор аҳли йиғилиб келаётгандек.
Томоша роса авжига чиққанда ғалати ҳодиса юз берди. Куннинг иссиғи таъсир қилдими, морбознинг қўлидаги най тушиб кетди. Унинг боши илондек бир чайқалди-ю, қоқсуяк гавдаси ерга қулади. Қўли беихтиёр саватга тегиб, ағдариб юборди. Шу пайт кутилмаганда тутқунликдан озод бўлган капча илон саватдан судралаб чиқди. Илон жуда тез ҳаракатланарди. Киши қулочидек келадиган СКАЧАТЬ