Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 27

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Нима, бу гапингиз билан: “Бориб Қурбатдан талаб қил пулларингни!”, демоқчимисиз? А, билишимча гап нишабини ана шу томонга оғдиряпсиз, нотўғри айтяпманми? Йўқ, нотўғри ўйга бордимми?! ‒ деб уни ғадабга оларкан, аста-секин авжига чиқишини қўймади ‒ бировнинг уйида турибман, буларни шарманда қилишим нима эди, қўшнилари эшитса нима дейди деб ўтирмади, Кариманинг юқоридаги жавоби ана шундай йўл тутишига маълум маънода сабаб бўлгандиким, у ҳам ичдан: “Ҳа, баттар бўл-а! Менам би-ир сени қўшниларинг олдида шундай шарманда қилиб кетайки, улар ҳам билиб қўйишсин сенларнинг ким эканингни! Айниқса, сен шўртумшуқ, сариқ зулукнинг Асқарга ‒ менинг қизим Моҳира тегиши керак бўлган шундоқ йигитга, овсинимнинг энг келишган, энг топармон ўғлига, менга куёв бўлишини орзу қилиб юрганим “Аскарга” тегиб олганингни ҳали-ҳали ҳазм қилолмайман-да!. Шу сабабдан сени шарманда қилишни шундай истайманки, илойим шу ерларда яйрамагин сенгина ўлгур!”, деб уни лаънатлагандан-лаънатлади, аммо бу билан ҳам ҳоври пасаймагач, унга томон бир-икки қадам қўйиб юзларини юлиб олиш нияти ҳам йўқ эмаслигини билдирган бўлди.

      Карима унинг важоҳатини кўриб, ниятини пайқаб сал орқасига тисариларкан:

      ‒ Мен ундай деганим йўқ-ку! ‒ дея ўзини оқламоққа уринди, айни дамда бу шаллақи аёл билан пачаклашиш бефойда эканини, янги қўни-қўшнилар олдида шарманда қилишдан ҳам тоймасини, иш шунгача ҳам бориши мумкинлигини, ҳали-замон ёқасидан ҳам олиб қолиши ҳеч гап эмаслигини билиб унга ён босмоқни маъқул кўрди: ‒ Ҳозир келсинлар, ўзлари билан гаплашасиз, юринг, унгача бир пиёла чой ичиб туринг! ‒ у шундай деб яна уни ичкарига таклиф этишини қўймади.

      Тоҳира сатанг эса нечанчи бор унинг таклифига рад жавоби бераркан:

      ‒ Мен сизга уйингизга кирмайман, чойингизни ичмайман дедим-ку! ‒ деб қўлларини паншаха қилди, турган еридан қўзғалмади.

      Карима нима қилишини билмади. Унинг совуқ башарасидан нигоҳини олиб қочаркан, қайнатасининг бирда айтган гапи ёдига тушди. Ўшанда Абдурасул ака: “Мен Тоҳиранинг бунчалар офатлигини билмаган эканман, ўзининг Сассиқҳовуздан эканини ошкор этиб, боғчамизнинг мудирасига шаллақилик қилиб қолса-да! Тағинам опа менинг ҳурматим учун уни ишда олиб қолди, йўқса бу кўрсатган “томоша”си учун бир жойига челак боғлаб паттасини қўлига тутқизиб юбориши керак эди-ю, аммо мени, қолаверса анави қамалиб ётган укамнинг аҳволини билгани важидан уни ишда опқолди-да!”, деб келини кўрсатган найрангларни уйидагиларга гапириб берганида у ҳам ёқасини ушлагудай бўлган, қайнонаси Собира опадан кенжа овсини ҳақида, унинг “алламбало феъл-атвори” ҳақида эшитиб ишонгиси келмаган Карима, қайнотасидан юқоридаги хабарни эшитгачгина қайнонасининг ҳам айтиб берганлари афсона эмас, сассиқҳовузлик овсини, унинг кирдикорлари ҳақидаги рост гаплар эканига иқрор бўлганини худди кечагидек эслади. Эслар экан, келини Тоҳирадан қайнонаси Риҳси кампир ҳам норози бўлганлари, ҳаётининг сўнггини эса кенжа ўғли ва оиласи билан эмас, унинг қайнотасидан кейинги СКАЧАТЬ