Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 24

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ кулгида ён-атрофидагиларга қараб қўйди, сўнг эса Қурбатга жирканиб нигоҳ қадаб: “Ёмон илоннинг ёғини ялаган бир махлуқсан-да!”, деб ичдан сўзланиб қўяркан, қўшимча қилди: ‒ Сен ўзи мансабдор, пулдорларнинг этагига ёпишишни, пинжига суқулишни қўймас экансан-да, а? Ўшаларга яхши кўриниб хизматларини қилиб гумаштаси, шотири бўлишни ўзингга эп биларкансан-да!

      ‒ Ўзимнинг яқинларим кўкрагимдан нарига итарганларидан кейин бошқаларга суянишдан, бошқаларнинг пинжига киришдан ўзга чора қолмас экан! ‒ ҳеч бир уялмай, андиша қилиб ўтирмай ўзини оқламоққа уринди Қурбат, унинг мазкур қочирими, таънаси замирида тўнғич тоғасидан ҳам аламини олиш аломати бор эди.

      Абдурасул ота худди ана шу нарсани жуда яхши фаҳмлагани боис, яна унда на эркаклик ғурури ва на ор-номус, уят-андишадан асар ҳам қолмаганига нечанчи бор амин бўларкан, жиянининг ҳақиқий башарасини ён-атрофдагиларга ошкор этгандайин овозига эрк берди:

      ‒ Биламан сенга улар нима учун кераклигини! Нима мақсадни кўзлаб уларга суркалишингни айтайми?! Улар сенга маза-бемаза ишларингни битиришингда керак, акс ҳолда уларгаям бизларга тупурганингдек тупурардинг! Ўзингнинг манфаатинг йўлида уларнинг мансабидан фойдаланасан, бордию улар мансабидан тушса ёки бойлигидан айрилса, худди Асқарга сени танимайман деганингдек, уларниям танимай кетасан! Ҳа, ҳа, уларни биринчи бўлиб сотасан! Сенинг башаранг, сенинг қандайлигинг кўпларга аён-ку энди!..

      Тоғасининг мана бу айбситиши ва аччиқ-тиззиқ таънасига Қурбат бир оғиз сўз дея олмади, дея олмасди ҳам. Ҳақиқатда унга Шариф Юнусов ва у кабилар, мана бу Йўлтурдига ўхшаганлар асосан битта-яримта уддалай олмаётган ишларини битириши ёхуд ҳаётда ҳар куни учраши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этиш, уларга ечим топишда керак бўлар, баъзилари эса, айниқса, Шариф Юнусовга ўхшаган валламатлари унга “криша” вазифасини ўташ учун зарур каслар эдилар. Қурбат яна у ва унга ўхшаган “қўли узунлар” билан ака-ука тутиниб юришининг бошқа сабаби ҳам бор эдиким, бу энди Шариф Юнусовнинг табиатидаги баъзи бир салбий жиҳатлар Қурбатда ҳам мавжуд бўлиб, ана шу жиҳат, жиҳатдан ҳам кўра иллат бундай фосиқ кимсаларни ҳаётда ҳам бир-бирига яқинлаштирар, ана шу яқинлик уларни инсон маънавиятига, хулқу одобига, шаънига номувофиқ келадиган айрим бир номақбул бузуқ ишларда ҳам ҳамкорлик қилиб юришларини тақазо этарди. Ана шу кезларда Қурбатга нафақат бу “акахони”, балки Шариф Юнусовга бу “укахони” жуда асқатар, айни муддао бўлардиким, буни улардан бўлак ҳеч кимса билмаслиги кераклигини, мутлақо махфийлик касб этиб, ана шуни тақазо қилгани сабаб, бу нарсалар сир бўлиб қолиши муҳимлигини ҳар қайсиси ҳам истар, ана шу таомилга амал қилиб ‒ тарки одат амримаҳол деганларидай, баъзида фақат керакли, хуфия жойлардагина учрашишларига тўғри келар, ана шу масканда ўзларидан бўлак ўзларига ўхшаган феъл атвордаги, ўзларига ўхшаган ишратпараст танноз-ойимча аёлларнигина таклиф этишар, уларни топиб саралаб олиб бориш эса, табиийки, Қурбатнинг зиммасидаги СКАЧАТЬ