Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 26

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қўшниникига ҳам етиб бориши ҳеч гап эмасди.

      Ана шу томонларини ўйлаган, ана шу томонларини ҳисобга олган Кариманинг юраги худди товонига қадар тушиб кетаёзди. Бошқаларни эмас-ку, аммо икки ён қўшнисининг вужуди қулоққа айланишидан, ўз диққат-эътиборларини буларнинг ҳовлисига қаратишларидан қўрққани сабаб:

      ‒ Юринг, кеннойи, ичкарига кирайлик, остонада гаплашмайлик, ‒ деб қистоққа олди, улар билан муносабати яхши бўлмаган, ўзини ҳамиша мана бу Тоҳира сатанг ва Рашид дўконга ўхшаб катта олаверадиган, худди мана шу эр-хотинга ўхшаб димоғидан эшак қурти ёғилувчи, ҳадеб ўзининг ҳаммадан бадавлат, пулдор эканини пеш қилиб чарчамайдиган чап томонидаги чармфуруш қўшниси Парфи кеккайганнинг хотини, хотин бўлганда ҳам эрига ўхшаган катта оғиз аёл санагани Савлатхон опа эшитиб қолишидан хавотирланиб ўшанинг девори томон ташвишли нигоҳда қараб олди, ортидан ана шундайин хавотирли овозда қўшиб қўйди: ‒ Эшитган қулоқ нима деб ўйлайди? Буларникига биров келиб жанжаллашаяпти деб ўйламасинлар тағин, ҳар хил хаёлларга бориб юришмасин!

      Тоҳира сатангга худди шу нарса керак эди. У қайноғасининг ўғли Асқар бир неча йил ичида бойиб, Ўрикзордай бир даҳадан мана бундай тайёр ҳовли-жойни сотиб олганини ҳали ҳам хазм қилолмаётган, ҳали ҳам мана бундай ҳайҳотдай ҳовли ва катта бир участка, яна устига оппоқ кафеллар билан ишлаган, атрофи батартиб майсазорга айлантирилган фавворага кўзи тушди дегунча ҳасади кегандан-келиб, ўзининг ич-этини еяётган бўлгани учун ана шу тинч хонадонга, ҳовли-жойга суқланиб қараркан, бу ерни ҳам жанжал уясига айланишини истаб қолиб:

      ‒ Қўшниларингиз нима деб ўйлаши билан менинг неча пуллик ишим бор? ‒ дея ўшқирди, Карима ундан қўрқиб ён-атрофига олазарак боқиши эса, у учун айни муддао бўлиб, овсинининг ўғли ва келинини шарманда қилиш мавриди келганидан фойдаланиш ва ана шу фойдаланиш жараёнида уларнинг қандай одам эканликларини ён-атрофларидагиларга ҳам сездириб қўйиш мақсадида жалойирга жар солишга ўтди: ‒ Мана бундай тоқу равоқни, участкани сотиб олишга пул топган одам нега шунча йиллардан бери бизнинг пулни қайтаришни ўйламайди?! А, нега Асқар амакисининг пулини қайтаришни истамайди?!

      Карима нима дейишини билмади. Қайнонасининг кенжа овсини Тоҳира сатангнинг бунчалар ичи қоралигини, ушбу ҳовлини сотиб олганларидан чунон ҳам ҳасади келишини сира ўйламаганди, ана шу ҳолат юз берганини кўриб, шоҳиди бўлгач эса:

      ‒ Ўзи қачон олган эканлар? ‒ деб сўради, шу аснода энсаси қотганидан ингичка ва қалин оралиғидаги сарғимтир қошлари чимирилиб кетди. Бирда эри айтиб берган воқеа хотирига тушиб: ‒ Анави Қурбат аканинг пули куяётганида алмаштириб берувдилар, ўшанда ишлари чатоқ бўлаёзганда: “Мен сени танимайман!”, дебди. Нима қилишларини билмай анча сиқилибдилар. Кейин эса: “Рашид акамнинг олдига бориб бор гапни айтдим”, девдилар, ‒ деди Карима, эри амакиси Рашид дўконга бориб Қурбатнинг устидан шикоят қилганида у пул берган бўлиши мумкинлигини тахминлагани СКАЧАТЬ