Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 25

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ катта қўнғироқ беш-олти бор жиринглашидан чўчиб тушди. “Ҳе, ўлсин илойим, ким экан бу ҳовлиқиб келган? Бир-икки марта жиринглатдинг бўлди-да энди, шу қўнғироқ ордонани босавериш ҳавасми сенга?!”, деб қўнғироқни кетма-кет босган кимсадан норозиланиб савағичларни жун уюми устига отиб уриб ўрнидан қўзғалди-да, минғирлаб-минғирлаб уч-тўрт қадам юрди, эгнидаги ёзлик сидирға ҳаворанг шодланка кўйлагига ёпишган пар сингари титилган юнгларни қоқиб қўяркан, уёғига-буёғига қараган бўлиб “ҳозир” деб қўйди, шошмасдан кўча эшик томон йўналди.

      У эшикни очганида остонада эри томонидан кичик амакиси Рашид дўконнинг хотини Тоҳира сатанг турганига кўзи тушди. Сал нарида, ҳовуз бўйида эса уни қизил “Жигули”да илгаригидан анча семиргани яққол кўриниб турган, бўйи ҳам чўзилган кенжа ўғли Баҳодир кутиб ўтирарди. Унинг ҳам, онаси Тоҳира сатангнинг ҳам авзойи бузуқ, қовоқларидан қор ёғиб турар, Карима билан шунчаки юзаки, истаб-истамай сўрашаркан, ичкарига бошлашига ҳам қулоқ солмай, турган ерида уни саволга тутиб:

      ‒ Эрингиз Асқар қани? Менга жуда керак эди-да! ‒ дея шанғиллади, ён-атрофдаги қўшнилардан андиша ҳам қилиб ўтирмади.

      Карима эса эри Асқар туман Солиқ идорасига кетганини айтишни истамади, шу боисдан ҳам:

      ‒ Бир иш билан чиқиб кетгандилар, ҳозир кеп қоладилар, ҳа, ҳа, кеп қолишлари керак, ‒ дейиш билан чегараланди, Тоҳира сатангнинг қисиқ кўзлари косасидан чиқиб кетгудай тарзда катталашиб, фиғони фалакка ўрлаёзганини кўргач, бу эрка-офатнинг кўнглига йўл топишга уриниб тирсагидан маҳкам ушлаб олиб тафт босди мазмунида уни ичкарига чорлади: ‒ Тоҳира кеннойи, бегоналарга ўхшаб остонада турманг, юринг уйга кирайлик!

      Тоҳира сатанг боя келибоқ участкани кўриб ҳасаддан ичига ўт тушганди, остонадан йўлакка қадар юриб борганида бу тушган ўт алангаланиб, вужудини чунон ҳам ёндира бошладики, ортиқ юришга мажоли қолмади. Шу боис ўртасида тўгарак атрофи оқ кафелдан ишланган фаввораси кўриниб турган ҳовлига кириб боришга юраги дош беролмай:

      ‒ Мен Асқар келгунича шу ерда кутаман, ичкарига кирмайман! ‒ дея икки оёғини бир этикка тиқиб олди.

      Карима унинг корейсларникига ўхшаш қисиқ кўзларининг ола-куласи чиқиб, иягига қадар торайиб борган учбурчакка мойил юзи дам қизариб, дам гезарётганидан улар сотиб олган ҳовли-жойни кўриб ичдан куяётганини, ҳасад ўтида ёнаётганини очиқ-ойдин сездириб қўяётганини пайқагани учун ярим киноя-ярим заҳарханда авзода: “Ҳа, бадтар бўл-а! Участкамизни кўриб ич-ичдан куйиб кул бўлганингни сездириб қўйдинг! Ҳа, ҳасад ўтида ёнаётган кўзларинг ситилиб оқсин-а!”, деб уни ичдан қарғаса-да, лекин бу ҳолатини сира ошкор этмади, аксинча росмана жилмайишга уриниб:

      ‒ Бегоналарга ўхшаб-а? Ҳеч бўлмаса анави каравотга борайлик, ўша ерга кўрпача соламан! ‒ деб уни қўшни деворига яқин ердаги ёнғоқдан ясалган суянчиқли чорпояга бошламоққа тутинди, шу билан бирга Тоҳира сатангнинг ҳадеганда сўзига киравермаётганидан СКАЧАТЬ