Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 18

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ қайроқисининг охирги уруғи йўқ қилиниши бир кулгили ҳолатда ўз ифодасини топган. Эшитишимга қараганда, уруғчиликнинг фарқига борадиган ва “қайроқи” ноннинг қадрига етадиган бир кўтармалик узоқ вақт шу навни экиб келган. Ҳатто адир буғдойига эҳтиёж бўлмаган пайтлар ҳам беш-ўн қоп уруғ сақлаган ва уни уч-тўрт йилда бир экиб, уруғни янгилаб турган. Иттифоқо, шу одам ўғли уйланадиган бўлган ва тўйдан олдин сиҳатгоҳда дам олишни ният қилган. Сафарга кетаётиб, хотинига тўйга тайёргарлик учун бир даста пул берган, ҳатто қайси мақсадга қанчадан сарф қилишни ҳам аниқлаб қўйган. Аёл эса барибир аёлда, бу аёлимиз ҳам харажатда латта-путтага зўр бериб, тўй жўнатиш учун пули етмай қолган. Нима қилади, омборда ўн қоп буғдой борку. Тўй аравасига ўша буғдой юкланган. Қиз томон ҳам тўй келиши биланоқ қопларни тегирмонга юборган. Эрталабгача ун ҳам тайёр.

      Ўғил уйлаётган бир-икки кун ичида санаторийдан қайтгани заҳоти хотини қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берган. Буғдой хақидаги гапдан кейин бўлган жанжал, бўлган жанжал. Энамнинг сўзлаб беришича, у киши ва бошқа юрт катталари ўртага тушиб тўйни тўхташдан, эр-хотинни эса никоҳи бузилишидан сақлаб қолганлар.

      Ҳозир ҳам баъзида бизникига бўтақоралик қайин отам хонадонидан ҳамда Қорадарё бўйидаги Орол қишлоғида яшовчи қадрдонимиз Шукуржон акадан адирда етиштирилган буғдой унидан қилинган нон келиб қолади. Бу ноннинг таъми ёшлигимда еган Кўтарма қайроқиси нони таъмига яқин бўлса-да, аммо унга ета олмайди.

      Қадимдан ҳар қишлоқнинг, ҳар тупроқнинг ўз уруғи шаклланган ва шу жойнинг ўзига хос нави етишиб чиққан. Бу нав ўша уруғнинг бир тупроқда бир неча юз йиллар экилиши натижасида, яъни узоқ муддатли районлаштириш оқибатида шаклланган, уруғ ўша жойнинг тупроғига, об-ҳавосига бутунлай мослашган. Кўтарма қайроқисининг ўзига хос мазаси, тўйимлилиги ҳам шундан бўлса керак. Аммо афсус, бу маҳаллий нав кейинги авлодлар учун бутунлай йўқотилди.

      Кўтарма мен учун яна бир таоми билан қадрлидир. Уни эсласам, ҳозир ҳам оғзимдан сув келади, бу пошкалдир. Бу асли уйғур таоми, аммо бир қишлоқнинг пошкали иккинчи жойнинг пошкалидан фарқ қилади. Кўтарманинг пошкали эса умуман бетакрор. Интернетдан қидирсам, бу таомга кенг ўрин берилган экан, уни хитой, уйғур, дунгон ва бошқа халқлар таомномаларида учратдим. Аммо улардан бирортасининг қўшиладиган масаллиқлари ва тайёрлаш усули бўйича Кўтарма пошкалига ўхшашини топмадим. Бу таомнинг массалиғи ўта оддий: ун, қаймоқ ва пиёздан иборат бўлиб, бошқаларига ўхшаб тухум, маргарин, шакар қўшилмайди.

      У ҳақиқий деҳқон таоми бўлиб, соғилган сутни лаганларга қуйиб, қаймоғи юзага чиққач, уни бошқа идишга тўпланади ва бу идиш очиқ жойда сақланади. Олти-етти кун қаймоқ шундай йиғилгач ва офтобда обдон ачигач, у туз ва майда тўғралган оқ пиёз билан обдон аралаштирилади. Сувга қаттиққина хамир қорилиб, ликопчадек кенгликда ёйилади, паст оловда қизиётган қозонга хамирдан бир қават ёпилиб, устига СКАЧАТЬ