Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 16

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ деяр эдик. Чунки у биз тез-тез борадиган энам хонадони рўпарасида турар ва бизга кўп меҳрибонлик кўрсатар эди. Эрлари, Ҳожибой тоға ҳам бағри очиқ, кўп валломат одам эди. Мен шуларнинг ҳовлисида, Ҳожибой тоға томонидан дадам Тўраободдан Кўтармага кўчиб келганда ажратиб берилган мўъжазгина уйчада туғилганман. Қизиғи шундаки, Ҳожибой тоға ва Умри хола ҳовлисида биринчи ўғил бўлиб, мен туғилган эканман. Шундан кейин тўрт қиздан сўнг, улар хонадонида ҳам ўғил туғилган, исмини Рахимберди деб аташган, ҳозирда у бола-чақали, нафақада. Ҳожибой тоға ўтгандан сўнг, Умри хола мен туғилган уйни “Тоҳиржон туғилган”, – деб узоқ вақт сақлади, эскиргандан сўнг эса бузиб, ўрнига худди шунингдек уйча қурдирди ва унинг битишига бизни меҳмонга таклиф қилди. Умри холамиз 2007 йили вафот этди, илоҳо жойлари жаннатда бўлсин. Фарзандлари: Муҳаббатхон, Махпиратхон, Одинахон, Ҳимоятхон, Раҳимберди ва Ҳидоятхон.

      КЎТАРМА ДИЛБАР МАСКАН

      Ҳар кимсадан “сен учун энг қадрдон жой, энг гўзал маскан қаер?” – деб сўрсалар, албатта “Киндик қоним тўкилган жой”, деб айтади. Мен Кўтармада туғилганман, шунинг учун мен ҳам ўша жавобни қайтараман. Кўтарма мен учун энг гўзал, энг дилбар маскан.

      Андижондан Ўш томон юрилиб, Хўжаобод – Жалолқудук – Андижон уч кўча айрилишига бир километр чамаси етмасдан чапда адирликлар, ўнгда далалар ва Шаҳрихонсой билан чегараланувчи қишлоқ бор. Шу қишлоқ Кўтарма қишлоғидир.

      Кўтарма номининг пайдо бўлиши, Шаҳрихонсойнинг Хўжаобод шаҳрига яқин жойидан сув олиб, қишлоқдан шимолроқда ястаниб ётган адирлик ён бағри орқали Андижон шаҳрининг жанубида жойлашган Хоқон қишлоғи ерларини суғориш мақсадида қазилган канал билан боғлиқ. Канални Шаҳрисойдан адирнинг ён бағрига ўтказиш учун сув сатҳини шу жойга келганда, тупроқ тўкиб, анча кўтариш лозим бўлган. Шу сабаб, бу жойлар “Кўтарма” деб номланиб қолган экан

      Биз болалар учун катта йўлнинг у томонидаги адирликлар ҳам гўёки қишлоғимизнинг бир бўлагидек эди. Чунки биз у ерларда баҳор чоғлари қизғалдоқ сайлига чиқар, хонадондаги сигир, қўйларни боқар эдик. Андижондан келган меҳмонларни сайрга олиб чиқардик. Энг асосийси, бу адирликлар қишлоқ аҳли учун ризқ макони, яъни буғдой етиштириладиган майдон эди. Бу ишда биз болалар катталарнинг яқин ёрдамчиси бўлардик. Бунинг мазмуни биз эшак етаклардик, катталар орқадан омоч тортарди. Буғдой йилда икки маҳал, кузда ва баҳорда экилар эди. Кузги буғдой ҳосилдор, қор ва ёмғир суви билан кўп таъминланган бўларди. Аммо буғдойзорда бегона ўтлар кўп унарди. Баҳорги буғдойда эса бегона ўт деярли бўлмас, чунки ер ҳайдалганда илдизи қирқиларди. Шу сабабли у кўпроқ экиларди.

      Эсимда, катта бўлам Адаҳам акам мени саҳар уйғотар, эшакка омоч, егулик, сув ортиб, мени ҳам унга миндириб, йўлга тушардик. Аввалига Адаҳам акам уруғни қўлда сочиб чиқар, сўнг бу ер омоч билан ҳайдалар эди. Иш кунининг якунида ўзимизга эртасига яна экин экиш учун ер танлардик ва бошқа биров эгаллаб олмаслиги учун атрофини омоч юргизиб, “сол” СКАЧАТЬ