Хадича аммам эса Низомжон исмли кишига турмушга чиқиб, ундан Муборакхон (1939-2007й.) ва Ҳамрохон (1946й.) исмли икки қиз кўрган. Қондошлик муносабатларини узоқ муддатларга мустаҳкамлаш мақсадида, Муборакхон дадамнинг ўз опаси, аммам Отикахоннинг катта ўғли Адаҳамжонга узатилган.
Хадича аммамнинг эри Низом почча хонадонимизда алоҳида ҳурматга эга бўлган. Эсимда, болалигимда дадам билан Эскиликка борганимизда бу инсоннинг уйида алоҳида меҳмон бўлар ва қайтаётганимизда аммам қўлимизга бир нарсалар тугилган тугунчак тутқазарди. Низом почча бағри кенг, валломат инсон эди. Биз борсак, олдимизга бор нарсани тўкиб солар, торгина икки хонадан иборат уйида бир неча кунлаб қолиб кетар эдик. Онамнинг Украинадан келиб, онаси билан тўғри Эскиликка боргани ва у ерда уларни Низом почча қандай кутиб олгани ҳақидаги қуйидаги ҳикояси хонадонимизда жуда кўп эсланар эди.
Тушунарли бўлиши учун узоқроқдан бошлайман. Онамнинг акаси Шарифжон тоғам ота-онаси билан бирга Украинага қулоқ қилиниб, у ерда мактабнинг еттинчи синфини битиргач, юқори синфларда ўқиш учун Ўзбекистонга қайтишга рухсат олган. Давлат, қулоқлар болаларини ўз мафкурасига мос қилиб тарбиялаш мақсадида Ўзбекистондан ўқитувчилар юбориб, етти йиллик мактабда таълим олишлари учун шароит яратиб берган экан. Тоғам мактабни битиргач, Андижонга юборилиб у ерда ўрта мактабни ҳамда Ўқитувчилар тайёрлаш институтина битирган ва қишлоқ мактабида ўқитувчилик қила бошлаган. Уруш бошлангач эса бир мунча муддатдан сўнг армияга чақирилган. Фронтда тоғам разведкачи бўлиб хизмат қилган. У кишининг таъбири билан айтганда, разведкага тушишига фронтга Андижондан чақирилганлиги, шу сабаб пешонасига “қулоқ фарзанди” деган тамғанинг босилмай қолгани имкон берган экан. Зеро, разведкага асосан “пролетарлар” фарзандлари олинар экан. Рус тилини яхши билган, ўзи кучга тўлган, маълумотли разведкачи хизмат топшириқларини аъло даражада бажариб борган. Ҳатто бир разведкага чиққанларида ўта керакли “тил” ушлаб келишган ва бу учун тўртовлон разведкачи ҳам қўмондонлик томонидан “Совет иттифоқи қаҳрамони” унвонига тавсия қилинган.
Шунда тоғам “менга қаҳрамонлик ўрнига қариндошларимни қулоқликдан озод этинглар”, деб ариза берган. Буни қарангки, қўмондонлик тоғам аризасини эътиборга олган ва уч разведкачига “қаҳрамонлик”, тоғамга эса “Жанговар қизил юлдуз” ордени берилган. Қўшимчасига тоғам берган рўйхат асосида қариндошлари, шу жумладан, онам ҳам оккупациядан чиқишлари биланоқ қулоқликдан озод қилиниб ўз СКАЧАТЬ