Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 21

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ мурожаатлар келиб тушди. Қани, айтинглар, сизлар қўшни халқни ҳаммадан кўра яхшироқ биласиз, қандай чора кўрсак, ўринли бўлади?

      Республика раҳбарининг ўта мураккаб вазиятда халқ вакиллари ташаббус кўрсатиши лозимлигини истаётгани яққол кўриниб турарди. Бирин-кетин ёши улуғ делегатлар сўз сўраб, таклиф айта бошладилар. Бири чегарани очиб, қочқинларни қабул қилиш керак деса, бири зудлик билан Москвага мурожаат қилиб ёрдам олиш керак, деди. Бири ҳатто Қирғизистонга қўшин киритиб, у ерлик ўзбекларни қурол кучи билан ҳимоя қилиш лозим, деб чиқди. Бу сўзларни Ислом Каримов жағини муштига қўйганча, жим ўтириб тинглади. Унинг сукути айтилаётган таклифлардан кўнгли тўлмаётганлигини билдирарди. Қўшин киритиш ҳақида гап кетганда, бирдан пастдан “йўқ, бу йўл бўлмайди”, деган овоз келди.

      – Қани домла, қандай таклифингиз бор? – деб сўради раислик қилувчи.

      Хусанохун ака минбарга чиққач, оғирлик билан сўз бошлади:

      – Ислом ака, бу ишларда қирғиз халқининг қўли йўқ деб, айтдингиз. Бу икки халқ тарихда ҳеч қачон ўзаро урушган эмас, агар урушса, жуда қаттиқ ва узоқ муддат урушади. Биз турк халқлари қизиққон, жангари халқмиз. Урушсак, бир-биримизни узоқ вақт кечира олмаймиз. Шу сабаб, қўшин киритиш катта урушга, оқибат икки миллатни ўзаро бутунлай ёт бўлиб кетишига олиб келади. Чегарани очиб, қочоқларни Ўзбекистонга киритиб ҳам бўлмайди, бу Қирғизистондаги жанжалнинг Ўзбекистон ички ҳудудларига ҳам ёйилиб кетишига олиб келиши мумкин. Энди Москва ёрдамига келсак, бу ёрдамдан умид қилиб бўлмайди, чунки Москва ёрдам ўрнига бундай жанжални бошидан тўхтата оларди. Зеро, шундай катта ҳарбий, сиёсий кучга эга давлат бу жанжалнинг келиб чиқишига индамай йўл қўйибдими, унга ишониб бўлмайди. Қирғизистонлик ўзбеклар у давлат фуқароси, шундай экан, уларни ҳимоя қилиш Қирғизистон ҳукуматининг вазифаси. Шуниннг учун бирдан-бир йўл қанчалар оғир бўлмасин, чегарани беркитиш, жанжалнинг мамлакатимизга ёйилишига йўл бермасликдир.

      Сукутда ўтирган Ислом Каримовнинг чеҳраси бу сўзлардан сўнг бирдан ёришиб кетди.

      – Катта раҳмат домла, дилимиздаги гапларни айтдингиз. Сўзларингизга яна бир қўшимча қилмоқчиман. Анавилар, –шундай деб қўли билан Москва томонга имо қилиб, СССР раҳбарларини кўзда тутган бўлса керак, – икки миллат ўртасидаги жанжалдан фойдаланиб, улар ўртасига Европадан мажбуран олиб чиқаётган қўшинларини “тинчлик сақловчи қўшин” сифатида киритиб қўймоқчи. Агар уларнинг қўшини кириб олса, уларни кейин ҳеч қандай йўл билан чиқариб бўлмайди, бунинг оқибати эса юртимиз учун оғир бўлади.

      Ҳусанохун аканинг таклифлари шу кун ҳамма томонидан маъқулланди, қолаверса бу таклифлар мамлакат раҳбариятининг бу борадаги сиёсатига ҳам мос бўлиб кўринди. Мажлисдан кейин тунда, биз ўз вилоятларимизга юқоридаги сиёсатни амалга ошириш учун вакил сифатида учиб кетдик. Олдимизга қўйилган вазифа Ўзбекистон ҳудудида яшаётган қирғиз миллатига мансуб фуқароларимизни турли доғули гуруҳларнинг ҳужумидан ҳимоя СКАЧАТЬ