Дадамнинг бундай жавобида ҳам жон бор эди. Яқин 80-йилларгача ҳам қулоқ қилинганлар, ҳатто уларнинг фарзандлари ва набираларидан ҳам “қулоқлик” тамғаси олинмаган эди. “Қулоқ боласи”, “қулоқ авлоди” деб қўлини бигиз қиладиган гумроҳлар топиларди. Бир пайтлар “ҳақдор” бўлганларнинг авлодидан айримлари ўзининг “ҳақсизлар” авлоди устидан юқори эканлик-ларини шу йўл билан пасткашларча намойиш этарди. Балки дадам уни яхши биладиган шундай “ҳақдорлар” ичига бориб яшагиси келмагандир.
Укам Азимжоннинг эслашича, дадам бир кун:
– Машинани юргиз, Эскиликка бориб келамиз, Узоқбой ака оғирлашиб қолибди, – деган.
У киши ҳовлисига етганларида Узоқбой аканинг яқинларидан уч-тўрт киши дарвоза олдида турганини кўришган. Дадамнинг:
– Нима гап? – деган саволига,
– Узоқбой ака оғирлашиб қолди, кечадан бери сизни сўраяпти, – деган жавоб олишган.
Ичкари кириб, дуо-фотиҳа қилингач, Узоқбой ака дадамга юзланиб;
– Каримжон, куним битиб қолди шекилли, аммо ер мени олгиси келмаяпти. Сендан қарзим бор, шуни ол, мен хотиржам эгам олдига сафарга кетай, – деб фарзандига юзланиб, – сандиқдагини олиб кел,– деб буюрган.
Ўғли хонадан чиқиб, эркаклар белбоғига тугилган бир чорси пул кўтариб кирганда, отаси имоси билан дадам олдига қўйган. Узоқбой ака дадамга юзланиб:
– Каримжон, отанг ҳовлисининг бир қисмини бузиб, унинг ёғочлари, ғишт-тошларини олиб чиқиб, ўзимга ҳовли қурган эдим. Қолаверса, отанг мулкида шунча йил давру даврон сурдим, авлодимни кўпайтирдим. Ёшим тўқсондан ошди, ўлолмаяпман, ҳадеб тушимга Сўфи акам киради. Шуни олгинда, мендан рози бўлгин, – деган.
Дадам эса:
– Узоқбой ака, пешонамизда бор экан. Украинадан эсон-омон қайтдик. Ҳовли-жойларнинг эгаси бўлган ота-онам эса ўша ёқларда қолиб кетди. Энди уларга ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Биз эса ишлаб, маблағ тўплаб, ҳовли-жой қилиб олдик. Бу пулга менинг муҳтожлигим йўқ.
Узоқбой аканинг илтимослари дадамни юмшата олмаган. Охир-оқибат, “нима қилай бу пулларни? Улар сизларга аталган эди, шунинг учун фарзандларимга ҳам буюрмайди”, – деган сўзларига жавобан дадам:
– Узоқбой ака, мен ҳам бир фарзандингиздекман, ота-онамга бу жойлар буюрмади, энди ундан келган пул фарзандларингиз қатори менга ҳам буюрмайди. Шундай экан, келинг, бу пулларни бева-бечораларга, етим-есирларга тарқатайлик, – деганда, пулни жойида қолдириб, дуо қилиб ўрнидан қўзғалган.
Мусаев Хусанохун. Бобомиз ҳовлиси ҳақидаги яна бир ҳикоя Салимжон акам тилидан кўп айтилган. Бу ҳовлига улар кетгандан кейин кўчиб кирганлардан бирининг фарзанди, Мусаев Хусанохун дадамлардан уч-тўрт ёш катта бўлиб, ўқиб маълумотли бўлган. У киши узоқ йиллар Андижон медицина институтида доцент бўлиб ишлаган, иқтисодчи СКАЧАТЬ