Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 12

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Исмоилжон Ҳожининг тўнғич фарзанди Ҳалима оча ўта шиддаткор, ишбилармон, ташкилотчи аёл бўлган экан. Дадам раҳматликнинг эслашича, синглим Замирахон ўз шиддаткорлиги ва ишбилармонлиги билан шу аммасига ўхшар экан. Халима оча эри деҳқон Абдуллабек билан бирга тўрт ўғил ўстирган. Булар: Матрўзи тоға, Абдувохид жўрабоши, Бадалбой ака, Абдурахим тоға. Халима аммамизнинг эри ҳаж сафарига кетиб, ўша ёқда вафот этган. Шундан сўнг маълум муддатдан кейин эрининг укасига никоҳлаб берилган. Бу турмушдан икки фарзанд бўлган, аммо улар ёшликда вафот этган. Халима аммамиз отаси хонадонини бошқаришда кўп ёрдам берган экан, укаларининг бошини бир қилиш, хонадонларини бошқариш кўпроқ у кишининг зиммасида бўлган экан.

      Иккинчи фарзанд Содиқ ҳожи отаси вафотидан сўнг, хонадонга бош бўлган. Хонадон катта, Андижонда кўзга кўринган бойлардан бўлган. 1917 йилги октябрь давлат тўнтаришидан сўнг, большевикларнинг феъли ёмонлигини, ўзи учун бу тузумда ривожланиб ҳаёт кечириш мумкин эмаслигини англаб етиб, уч ўғли ва кўч-кўронини олиб, Қашқарга, ўз қариндошлари ҳузурига кўчиб кетган. Аммо қизи Иноятхонни аммаси Халима оча ўз ўғли Абдувохидга келин қилиб олган. Бу турмушдан Хакимжон, Ашурали, Шаробиддин, Муҳаммад Али исмли фарзандлар дунёга келган. Қариндошларимизнинг эслашича, Иноятхон ота-онасини кўп соғинар, саҳарлаб туриб, уларнинг исмини айтиб йиғлар экан.

      Қашқарга кетганлардан узоқ вақт хат-хабар келиб турган, аммо борди-келдига йўл ёпиқ бўлган, фақат 1985 йилдан сўнг СССРда ҳокимият бошқарувига М.С. Горбачев келгач, улар билан алоқа ўрнатишга имкон бўлди. Катта аммамиз Ҳалима оча ҳамда катта амакимиз Содиқҳожининг набираси, дадамнинг яқин бўласи, Эскиликда истиқомат қилувчи Ҳакимжон ака Қашқарга бориб, уларда бир неча бор меҳмон бўлиб қайтди. Биз ҳам уларни юртимизга таклиф қилдик. 90-йиллар арафасида кўпчилик бўлиб келиб кетишди. Улар орасида қондошимиз, Муҳаммад Содиқ амакимизнинг эвараси Абдукарим ҳам бор эди. Айтишларича, унинг исми менинг дадамни эслаб юришлари учун шундай қўйилган экан.

      Аммо, негадир учрашувларимиз қизғин, чуқур меҳрдан бўла олмади. Ўртамизда қондошлик ришталари бўлса-да, икки олам кишилари эдик. Бизнинг оташин меҳримизни улар дилдан қабул қила олмадилар, уларнинг тортиниб, доимо ҳадикда туришларини эса биз тушуна олмадик. Уларнинг ҳаракатларидан Хитойнинг ўша даврдаги давлат тизими тазйиқи остида доимий қўрқувда яшашлари сезилиб турарди. Шундан сўнг алоқалар узоқлашиб, Ҳакимжон ака ўтганидан кейин эса бутунлай тўхтаб қолди.

      Учинчи фарзанд Тожибой ҳожи, унинг тақдири оғир бўлган. Хотини Жононхон билан бирга икки қиз: Ойишахон ва Хадичахонни дунёга келтириб ўтган. Тожибой ҳожи жуда ишбилармон, агар ҳозирги бизнес тили билан айтсак, “топ менежер” даражасидаги инсон бўлган. Отасининг пахтачи бойлар билан муносабатларини бошқарган, вексель муносабатларини фьючерс муносабатлари даражасига кўтарган. Хом ашё пахтани деҳқонлардан фьючерс асосида ўзи харид қилиб, пахта заводларига СКАЧАТЬ