Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев страница 8

Название: Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари

Автор: Амир Тўраев

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-305-5

isbn:

СКАЧАТЬ қайтиб келиб гиёҳ суюқлигини табиб айтгандек қилиб ичдик, озми-кўпми, дўстларимизга бердик, айниқса, қотирилган гиёҳ кўп дардларни енгил қилиб тузатди.

      Олти ойдан кейин яна Урумчига табиб айтган кийимни олиб бордик, қай кўз билан кўрайликки, «Дунган» табиб лампалик сварка қиладиган ускуна билан қуриган оёқ панжаларини куйдириб турган экан, ранглари учган, хаёли паришон, олиб борган совға учун раҳматлар айтиб, яна кўришиш насиб қилган экан, тақдирдан қочиб бўлмайди, бизнинг саломатлигимиз билан қизиқиб, яна қўшимча гиёҳлар бериб, меҳмон қилиб кузатиб қўйди.

      Инсон деган улуғ хилқатни бемор бўлмасдан соғ-саломат яшаши учун Табиатнинг ўзи дармон. Улуғ ватанимизда ўсадиган ҳар бир гиёҳ, дарахтлар, мевалар, сабзавотлар инсоннинг малҳами.

      Одатда, осмонда учувчи қушлару паррандалар бирор юртга таклиф билан келмайди. Улар ўзлари яшаш учун қулай иқлим ва табиатни излайди. Оққушлар, турналар ва лайлаклар, ҳатто булбуллар ўз масканларини ўзлари танлайди.

      Сибирдаги нозикмижоз оқ турналар ҳам ўзига мос маконларда қўним топади, урчийди, кўпаяди. Барча жонзотларда ватан соғинчи деган сўз билан ифодаланмайдиган туйғу бор. Бу туйғу ҳатто қушларда ҳам мавжуд. Тоғу тошларда, тиканли бута ва дарахтлар устидан учиб юрган қушларни қафасга солганда, кечаю кундуз фақат «она ватан» деган сўзни такрорлар экан. Қушни қафасда ушлаган киши унинг ватани нима экан, қаерда экан, балки Оллоҳим томонидан яратилган Жаннат қушларимикан, деб қафасдан уни озод қилади, қуш бир оз учиб бута ва дарахтлар шохига қўнади, чунки қушнинг уяси шу жойда экан, қушлар ватани она табиат, булбул ўз уясида сайрайди, бу бор ҳақиқат.

      Қуёш жумла мавжудотга бирдай ўз нурини сочади, табиат қўйнида дарахтлар неча бор баргини тўкади, бу оламда қанча баҳор келиб кетгани бу Эгасига аён.

      Инсон табиатнинг ҳар бир кароматига боқиб чарчайди ва ором олади, гулзор ва майсазорларга фақат ҳайрат билан қарайсан, бу олам, она тупроқ чексиздир, баҳорни ҳамиша соғиниб, севиб яшаймиз.

      Биз дунёда тўртламчи даврда яшаётган бўлсак, келажакда бизни қай бир шодлик ва балолар кутаётганини тасаввур қилиш анча мушкул. Дунё захирасидаги ичимлик ва суғориш сувлари чегараланган, кейинги 25–30 йил ичида кўз ўнгимизда мовий Орол денгизи йўқолди, бунда бир оддий чашма эмас, катта денгиз ҳалокатга йўлиқди, бунга сабабчи ким?

      Янги ерларни ўзлаштириш оқибатими, ёки сувдан бетартиб фойдаланиш ҳисобиданми? Тўғриси, ҳар иккаласи ҳам.

      Агарда янги ерлар ўзлаштирилмаганда аҳолини уй-жой, экин экадиган майдонлар билан таъминлаш иложи топилмас эди. Масаланинг икки томони ҳам баб-баравар аҳамиятга эга, ҳозирги даврда сувдан, ер ости бойликларидан фойдаланишнинг чегараси мавжуд.

      Африкада кейинги 50–100 йил ичида давлатларнинг йўқолиб кетиш хавфи бор. Чунки озиқ-овқат таъминоти етишмовчилиги оқибатида давлатларнинг йўқолиши табиий ҳол. Бу давлатларда инсонлар ичимлик суви табиий захирасига, аниқроғи, бир СКАЧАТЬ