Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев страница 6

Название: Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари

Автор: Амир Тўраев

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-305-5

isbn:

СКАЧАТЬ мангу халқ, ризқ-рўзи ҳалол, улардан тарқалган авлодлар ҳам ота-боболари удумларини давом эттиради, эрта баҳорда учиб келган беозор лайлаклар беозор ерларда ин қуради, уларни «она лайлаклар» деб аташади.

      Лайлаклар бир манзил-макондан келиши, келган манзилу маконга файзу барака, тинчлик ва осойишталик, бахту иқболнинг келишидан дарак беради.

      Парвардигор Ойни яратди, Қуёшни яратди, Тонг билан Тунни яратди, йўқса, одамзоднинг ҳоли не кечар эди?

      Шунинг учун ҳам инсонларнинг кундузги ҳаёти эрта тонгдан бошланади. Саҳар туриш, тонгни қаршилаш қишлоғимизда азал-азалдан хайрли саналган, шунинг учун ҳам пўлатиликлар эрта тонгдан онажоним деб Ватанга мурожаат қилади, табиат эса ўзи яратган борлиқни ҳамиша сақлайди, элим, юртим деб яшаётган сарбонимизга абадият қадар шарафлар ёғдиради.

      Алломаларнинг фикрича, дунё яралганда биринчи Табиат пайдо бўлган, кейин – инсон. Дунёга келган инсоннинг бутун ҳаёти табиат билан алоқасига боғлиқ, у Табиат қонунларидан ташқарида яшай олмайди, ер, сув, ўсимлик, фойдали қазилмалар, шамол ва бошқалардан ўз эҳтиёжлари учун, талабларини қондириш мақсадида фойдаланади.

      Табиат билан Инсон ўртасидаги алоқа ва мулоқот узлуксиз кенгайиб боради.

      Дунё безаги тоғлар, дов-дарахтлар, қор ва ёмғир, ой ва юлдузлар, буюк қуёш ва экин-тикинлар, қисқаси, Оллоҳим яратган Табиат ҳамма нарсадан улуғвордир.

      Табиатнинг ўрнини ҳеч нарса тўлдира олмайди, тўғрисини айтсам, инсондаги яхши фазилатлар, раҳм ва шафқат, самимий муҳаббат, ғурур ва ифтихор, ғам-ситам, чинакам ватанпарварлик деган хислатлар бор, бу улуғ туйғулар Табиат қўйнида яшаб умргузаронлик қилган инсонларда шаклланади. Дунёда Табиатни севмайдиган одамзоднинг ўзи йўқ, ҳар бир инсон қалбига Табиат шавқ-завқ солади, инсон уйида ҳам, хизмат жойида ҳам, уловларда кетаётганда ҳам Табиат билан сўзлашади, сирлашади ва ич-ичидан дардлашади.

      Инсон табиатга зўравонлик ўтказа олмайди.

      Бир ўйлаб кўринг, саратонда қор ёғдирмоқ инсоннинг қўлидан келмайди-ку, ёки икки вагон қор олиб келиб қиш қаҳратонини пайдо қила олмайди-ку?

      Тулпорлар кишнаб туёқларини ерга уриб олмос кўзлари билан Табиатга боқишини ҳамма ҳам тушуна олмайди-ку?

      Турналар, лайлаклар ноласини ким ҳам фаҳмлай олади, буларнинг ҳамма-ҳаммаси англаб бўлмайдиган мураккаб жумбоқ, холос.

      Табиатни қанчалик таъриф қилмайлик, барибир, уни жиловлаб, ўзи учун тирикчилик манбаига айлантириш учун барча жонивор ва инсонлар курашадилар. Қадим замонларда Месопатамияда, Грецияда, Кичик Осиёда ва бошқа жойларда ғалла экиш ва ҳайдов ерларини очиш учун инсонлар ўрмонларни қўпориб ташлаганлар, кейинчалик бу ерлар харобазорга, очиғи, даштга айланган.

      Модомики шундай экан, чувалчанглар лой ютиб бўлса-да, яшашга ҳаракат қилади, ҳайвонлар ва жонзотлар олами, инсонлар бир-бирига кушандага айланади. Бу борада онгли инсон ўзини яратган Оллоҳдан қўрқиб, инсоф ва адолат билан иш тутади. Одамзод боласи Табиат бағрида дунёга келади, сутдан тўйиб эмаклайди, секин-аста қадам босиб тилга киради, СКАЧАТЬ