Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев страница 4

Название: Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари

Автор: Амир Тўраев

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-305-5

isbn:

СКАЧАТЬ шундай сўзлар ёзилган экан: «Йўловчи, уйимга кирмасдан ўтсанг, менда айб йўқ, бунинг гуноҳи сенда. Эй меҳмон, уйимдан хафаҳол кетсанг, сенда айб йўқ, бунинг гуноҳи менда. Эшик зулфинини уриб тақиллатма, менинг уйим очиқ, кириб бир пиёла чойимни ич».

      Кўриб турибсизки, бир инсоннинг кулбасига кириб, бир пиёла чой ичиш хонадон эгасига қанчалик шодлик олиб келади экан.

      Келган меҳмонни кутиб олмайман деган фикр пўлатиликларда ҳеч қачон бўлмайди, бундай қилса тили танглайига ёпишади, келган меҳмонни ёқтирмаса, бундай хонадондан хайр-барака йўқолади, шундан-да, улар меҳмонга катта эътибор, ҳурмат билан қарайди. Топганини дастурхонига қўяди, қўйлар сўйиб шўрва, кабоблар билан меҳмонни сийлайди, саховат араблар кўрки эканини билади.

      Пўлатига келган меҳмон қайси уйга киришини билмай турганда, тандирда ёпилаётган нон, қўй гўштидан тайёрланган қайнатма шўрва ҳиди келган уйда меҳмон бўлишни хуш кўради.

      Пўлатиликлар ўз меҳмонини ўта дид ва тўкинчилик билан кутиб олади, уларнинг эшиклари беҳишт дарвозасидай очиқ.

      Улар келгувчи меҳмонни ҳам, гадони ҳам соғиниб кутади, остона ҳатлаган меҳмон кўнглида не амри бор, пўлатиликлар учун унча катта аҳамиятга эга эмас, эшикдан келган ҳар бир меҳмонни отасини соғингандек кутиб олади.

      Меҳмондўстлик – қишлоқдошларимнинг энг яхши инсоний фазилатларидан энг юксаги.

      Улар ўзининг олижаноб меҳмондўстлиги билан қадимдан ном чиқарган, бу хислатлари бобокалонларидан мерос бўлиб, бардавом одатга айланган. Таклиф қилинган, кутилаётган меҳмон ҳам, кутилмаган, тасодифан келиб қолган меҳмон ҳам иззат-эҳтиром билан қарши олинади, ҳурмати жойига қўйилади.

      Аслини олганда, меҳмон сизнинг ош-нонингизни деб эмас, ўзингизни деб, сизнинг яхши фазилатларингизни қўмсаб, соғиниб келади.

      Пўлатиликларнинг олти минг хонадондан, Райимсўфи, Мўлали, Қаниали, Оққудуқ, Андабозор, Хўжақудуқ, Алачабоб қишлоқларида, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида, Сурхондарё, Қарши чўлида қарор топган шахобчаларидан ташқари тағин неча-неча минг мўриси, қозон ўчоғи бор.

      Унумдор ва серҳосил бўз тупроқли ерлари бор.

      Пўлатиликларнинг табиий газга муҳтожлиги йўқ, ғўзапоя, қўй қийи ёқади, овқати ва кўк чойи роса мазали бўлади.

      Бир замонда пўлатилик Олий Совет депутати Нормат Ҳасанов Москвага борганда ўша улкан шаҳарда овқат тайёрлаш учун уйида ўт ёқишмаганлигини, бирорта уйда мўри йўқлигини, уйларда тарнов йўқлигини кўриб ҳайратга тушганлигини, кўчаларида бирорта ҳайвонни кўрмаганлигини, меҳмонни сийлаш учун гўштни қаердан олар экан деб, бечора чўпоннинг боши қотганлигини, бундаги ҳаётга қойил қолмаганлиги, ўзининг Пўлати, Раимсўфи, Андабозор, Алачабоб қишлоқлари ҳаммасидан обод эканлиги тўғрисида Отамга сўзлаб берган экан.

      Содда чўпон Москвадаги ҳаётни ўз билганича таҳлил қилган-да.

      Бу инсон ўз Пўлатисини Москвадаги ҳаётдан устун қўйган, ўз Пўлатисини ҳаддан зиёд яхши кўрган одам эди, ўз қишлоғини ҳар қандай пойтахтдан афзал кўрган зот ҳозир бу дунёдан ўтган.

СКАЧАТЬ