Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 39

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ оёқости қилишга ҳаққингиз йўқ» эмиш. Ол-а! Ҳа, мана туйғуларини оёқости ҳам қилмадик, катта йўл ҳам очиб бердик. Қани, бу кишининг туйғучалари неча кунга чидар экан? Йигирмата теракни йиқитишни бир ҳафтага чўзади. Кейин оғилни йиқитганда бир чангиб берсин, бир чангиб берсин! «Ота, бу…ни бир едим, иккинчи емайман, ўқишга бораман», деб чопиб келади олдимга. Ишларни санаб берганимда кўзи чиқиб кетди-ю, яна бу киши хотин олармишлар. Шу Соҳибназар аканинг саккизинчига ўтган қизчаси қўғирчоқдеккина бўлибди-да. Э, тавба, умр жуда тез ўтади-я! Соҳибназар ака биринчи хотинини туғмаслиги учун қўйиб юборгани худди кеча эди. Мана, қизи бўй етиб қолибди. Онаси жуда покиза аёл. Султонбойни бир амаллаб ўқишга жойлаштирсак, икки-уч йилни ўтказиб шу жамалаксочга бир оғиз солиб кўрамиз-да».

      – Каром, чой-пойинг борми? Эй, бу ўзбекнинг рўзғори…

      Шу пайт Шерқўзи сўрининг сузма осилган айрисига қўниб турган кечаги олашақшақни кўриб қолди.

      Бунгача Султондан ҳамма гапни оқизмай-томизмай билиб олиб, лабини тишлаб қолган Каромат дамлаб, тиндириб қўйган чойини кўтариб чиққанда Шерқўзи олашақшақ билан қизғин «суҳбат» қурган эди:

      – Ҳа, чўқи, чўқи! Шу чакки халтани сен учун осдириб қўйибман. Қачон бу арзанда олашақшағимиз келадию тешиб кетади, деб кечадан бери йўлингда кўзим тўрт. Э, бугун машқинг пастроқ? Нега шақилламайсан? Шақилла, яна бир эшитайлик. Армонинг қолмасин. Шақилла-да-е…

1983 й..

      НОИНСОФ МУСО

      Мусо яхши йигит – қобилиятли. Лекин сал ўйинқароқ. Буни ўзи ҳам билади, бироқ кўп ҳам куйинавермайди. Бошқалар, масалан, хонада у билан ёнма-ён ўтирадиган Турғун ака насиҳат қилса, Мусо: «Бола бўлсин – шўх бўлсин», дея кулиб қутулиб кетади. Мусо ўзининг яна бир талай камчиликларинн билади, лекин бошқа нарсадан – гарчи феъл-атворида нуқсон ҳисобланмаса ҳам – пулсизликдан кўп қийналади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: отаси уни едирса-ичирса, вояга етказса, беш йил ўқитса-ю, ҳали ҳам унга пул юбориб турса! Мусоқулбой – отасоқол иягига битган давангир йигит – энди отасини боқиш у ёқда турсин, бир бош, бир қулоғини ҳам эплолмаса, ҳар борганида унга сарғайиб, укаларининг ризқидан юлиб келса! Яхшими шу?

      Йўқ, Мусо берсанг – ейман, урсанг – ўламан, деган лапашанглардан эмас, ўзини боқиш, мустақил яшаш йўлларини кўп ахтаради. Лекин иложи йўқ-да. Лаборантликнинг ойлиги саксон сўм, чиртинг-пиртинг бўлиб, қўлга етмиш сўмча тегади, бунга овқат есинми, кийим-бош олсинми? Сигаретанинг ўзига ҳар ой-да ўн беш сўмдан кетса! Мусо кечалари ухламай ўйланиб чиқади: хазина топиб олса, лотореяга «Волга» ютса, спортлотодан ҳамма номери тўғри чиқиб қолса ёки бирон олиҳиммат одам: «Ука, мен илм аҳли-нинг шайдосиман. Мана, сизга ўн минг сўм. Аммо-лекин фанимиз ривожига зўр ҳисса қўшасиз. Бўлмаса, рози эмасман», деб жўмардлик қилиб юборса! Мусо энтикиблар кетади, бироқ… Қийин экан-да, ишқилиб.

      Мусо чидади, чидади, йўқ, охири бўлмади, директорга кирди: «Домла, бу пулингиз қорин тўйғазишга ҳам етмаяпти-ку», деди. Директор уни алдади, авради, иложи йўқлигини айтди: «Штатлар саноқли СКАЧАТЬ