Энди шундай яхши киши оғир касал бўлиб ётибдию Мамат мешнинг уни кўришга боргиси йўқ.
У отасини Мамат меш нима учун «ака» деб иззат қилишини бирдан тушунди – отаси укасига гапиргандек, ўзидан кичик одамни кўндиргандек, баландда туриб, мулойим овозда гапирар эди:
– Хўп қизиқ одамсиз-да, Мамат ака, ичингиз тор. Ўша гапни ҳалигача кўнглингизда оақлаб юрибсиз. Қўйинг, ўтган ишга саловот. Беш кунлик дунё – тўрт-бешта бобой қолдик. Сиз ҳам, мана, етмишни қоралаяпсиз. Энди нариёғини ўйланг, майда-чуйда гапларни эмас. Кўнгилни кенг қилинг, кенг. Ҳақимиз қолмади, энди бу дунёга устун бўлолмаймиз.
Мамат меш яна оғир сўлиш олди.
Чорраҳага етиб келдилар. Мамат мешнинг йўли бошқа, у эшагини бурди.
– Тонг отсин-чи, худо бир йўл кўрсатар. Яхши боринг, Акрам ака! Айтгандай, – Мамат меш эшагининг жиловини тортди (қишлоқда фақат унинг эшагига юган солинган). – Иш-ше, сабил қолгур! Хайрулла, келаси бозор Шерқўрғонга борамизми? Ола сигир жуда чимхўр чиқди, қуритиб келмасам, сиз ҳам новвосингизни сотмоқчи эдингиз-ку. Актамнинг мошини билан кетамиз.
– Мен сўймоқчи эдим, – деди амакиси. – Кейин Шерқўрғонда қорамолнинг нархи пастроқ, ютқизасиз.
– Йўқ-йўқ. Кеча бозор Усмонлар бориб келишибди, яхши экан.
– Ҳай, кўрамиз-да, ҳали вақт кўп-ку, – дед амакиси дудмал қилиб.
– Бирга борсак яхши бўларди-да, – деди Мамат меш. – Ёнимда турсангиз, ҳар ҳолда, бир кишидан икки киши… Яна бир ўйлаб кўринг.
…Улар йўлда давом этдилар.
– Борармикан? – деди амакиси.
– Боради, – деди отаси ишонч билан. – Орзиқул ётиб қолгандан бери нима қилишини билмай, имога маҳтал бўлиб юрибди. Тўғри кириб борай деса, бўйни ёр бермайди. Бировнинг юр-юр қилишини кутади. Сиртдан шундай кўринган билан ўзи ёмон одам эмас – ҳозир тихирлик қиляпти, кўрасан, эртага бориб, Орзиқулнинг олдида кўзёш тўкиб ҳам олади…
– Ҳали ҳам ўша аразими?
– Ўша. Туриб-туриб нашъа қилади одамга – битта шопулбоп теракни деб эт билан тирноқдай икки жўра сан-манга бориб қолишган-а! Сўраганда Орзиқул ҳам бера қолмаган. Оғзи бепаравуз одам– «Тобутингизга насиб қилсин», деган. Эртасига ярашиб кетишлари СКАЧАТЬ