Название: Яланғоч иқтисодиёт
Автор: Чарльз Уилан
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-222-8
isbn:
Одамлар қарор қабул қилган вақт миясида нима содир бўлишини ўрганувчи неврология фани альтруизм, яъни фидойилик табиатига оид янги хулосаларга келган. Нимага одамлар уларга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган ва ҳаттоки кимнидир қутқариш мақсадида поезд йўлига отилиш каби хавфли ишларни қилиши мумкин? “The Economist” журнали тушунтиряпти: “Сабаби шуки, неврологияга кўра, бу бизга ёқимли туйғуларни беради”. Бошқаларга, жумладан, бегоналарга яхшилик қилиш миянинг рағбат марказини фаоллаштиради, худди жинсий алоқа, пул, шоколад ва наркотиклар каби.12
Тўлиқроқ жавобни эволюцион биология беролади. Альтруизм инсонларга бир-бири билан ҳамкорлик қи лишга ёрдам беради, ҳамкорлик эса биологик турнинг яшаб қолиши гаровидир. Шундай экан, фидойилик бир қарашда туюлганидек маъносиз эмас. Мияларимиз жамоа манфаатларини кўзловчи хатти-ҳаракатларни рағбатлантирадиган қилиб шаклланган. “Биздаги альтруизм ўйлаганимиздан ҳам мустаҳкамроқ ўрнашган бўлиши мумкин”, ‒ деганди Калифорния университетидаги Неврология ва инсон хулқини ўрганиш институтининг илмий ходими 2016 йилда.13
Биз ҳар куни альтруистик қарорлар қабул қиламиз, аммо одатда кичикроқ кўламда. Тунец балиғини дельфин гўшти қўшилмаган ҳолда олиш учун бир неча цент кўпроқ пул тўлашимиз, ёқтирган хайрия ташкилотимизга пул жўнатишимиз ёки ҳарбий хизматга кўнгилли сифатида қўшилишимиз мумкин. Буларнинг барчаси бизга фойда бера олади, аммо бирортаси худбинлик саналмайди. Америкаликлар ҳар йили 200 миллиард доллардан зиёд маблағни хайрияга сарфлашади. Биз бегоналар учун эшикларимизни очиб берамиз. Ҳайратланарли даражада сахийлик ва жасорат кўрсатамиз. Бироқ буларнинг ҳеч бири одамлар ўз ҳаётини яхшилаш учун ҳаракат қилади, деган асосий ғояни инкор этмайди, чунки унга нима фойда ёки нима ёқимли эканини инсоннинг ўзи белгилайди. Аммо бу ғоя ҳар доим мукаммал ва яхши қарорлар қабул қилишимизни билдирмайди. Биз доим ҳам яхши қарор қабул қилавермаймиз. Бироқ барчамиз мавжуд маълумотларга таянган ҳолда фойдали бўлиши мумкин, деб ўйлаганимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Шундай қилиб, эски ва фундаментал фалсафий саволга жавоб топдик. Жўжа нима учун йўлни кесиб ўтади? Чунки бу унинг максимал фойдасига ишлайди.
Максимал фойдани кўзлаш осон эмаслигини ёдингизда тутинг. Ҳаёт мураккаб ва ноаниқликларга тўла. Айни дамда қилишимиз мумкин бўлган ишлар чексиз. Аслида, ҳар бир қароримиз альтернатив танловдан иборат. Ай тайлик, эртанги фойдамиз эвазига бугунгисидан воз кечишимиз мумкин. Мисол учун, компаниянгиз йилда бир марта ўтказадиган саёҳати пайтида каноэ қайиғи эшкагини олиб, бошлиғингизнинг бошига СКАЧАТЬ
11
Cara Buckley, “A Man Down, a Train Arriving, and a Stranger Makes a Choice,” New York Times, January 3, 2007.
12
“The Joy of Giving,” The Economist, October 12, 2006.
13
Meg Sullivan, “Your Brain Might Be Hard-Wired for Altruism,” UCLA Newsroom, March 18, 2016.