Название: Яланғоч иқтисодиёт
Автор: Чарльз Уилан
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-222-8
isbn:
Худди шунга ўхшаб, қиймат тушунчаси ҳам кассага тўланадиган доллару центлардан кўра бойроқ (сўз ўйини учун маъзур тутасиз) мазмунга эга. Ниманингдир ҳақиқий қиймати унга эришиш учун нимадан воз кечишингиз билан белгиланади. Ҳар доим фақат пулдан эмас, кўп нарсалардан воз кечилади. Агар олти соат ёмғирда тик оёқда навбат кутган ва концертга текин чипта олган бўлсангиз, бу вазиятда “текин” деган тушунча ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Бошқа мисол: дейлик, инжиқ мижозингиз билан учрашувга кеч қоляпсиз. Уни куттириб қўйсангиз, у эллик минг долларлик транзакцияни бекор қилиши мумкин. Бундай вазиятда учрашувга бориш учун 15 долларлик такси ўрнига 2.75 долларлик автобусдан фойдаланиш сизга арзонга тушади, деб бўлмайди. Дўконга бориб, чегирмага савдо қилиш арзонга тушади, аммо кўпроқ вақтингизни олади. Мен ёзувчиман, асарларим учун қалам ҳақи оламан. Янги оёқ кийим олишда эллик доллар тежаб қолиш учун машинамда 144 километр юриб, Висконсин штати Кеноша шаҳридаги дўконга боришим мумкин. Ёки тушлик учун ажратилган вақтда Мичиган шоҳкўчасидаги “Nordstrom” дўконига кириб, оёқ кийим сотиб олишим мумкин. Мен одатда иккинчисини танлайман, умумий харажатим 225 доллар бўлади. Шунингдек, кетган ўн беш дақиқа вақтим ва онамнинг: “Нега Кеношага бориб келмадинг?” ‒ дея муқаррар койишларини ҳам бу ҳисобга қўшиб қўйиш лозим.
Инсон ўз хатти-ҳаракатлари билан нархнинг баландпастлигига муносабат билдиради. Бирор нарсанинг нархи тушиб кетса, у кўзимизга жозибалироқдай кўринади. Нарх ва талабнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатадиган талаб эгри чизиғини чизганингизда ёки Янги йил байрамининг эртасига одамлар бир неча кун аввал нархлар юқори бўлгани учун сотиб олмаган маҳсулотларини қандай талашиб-тортишиб олаётганини кўрганингизда буни тушунасиз. Тескариси ҳам бўлади: бирор нарсанинг нархи ошса, биз ундан камроқ фойдалана бошлаймиз. Бу ҳолат ҳаётдаги ҳамма нарсага, ҳатто сигарет ва кокаинга ҳам тегишли. Иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кокаиннинг кўча нархи СКАЧАТЬ