Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 10

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ ҳайдаш ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтираман. Дунёдаги барча одамларнинг ўз шахсий танловлари бор ва булар менинг танловларим билан умумийликка эга бўлиши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин.

      Дарҳақиқат, барчада бир-биридан фарқли хоҳишлар бўлишини оддий кузатув орқали ҳам англаш мумкин, бироқ бу баъзида тажрибали сиёсатчиларнинг назаридан четда қолади. Мисол учун, бойларнинг хоҳишлари камбағалларникидан фарқ қилади. Шунингдек, бизнинг хоҳишларимиз бойиганимиз сари (шундай бўлишига умид қилиб қоламиз) ҳаёт йўлимиз давомида ўзгариб бораверади. “Ҳашамдор маҳсулотлар” сўзи иқтисодчилар учун техник маънога эга: бойиганимиз сари сотиб оладиган нарсаларимиз миқдори ошиб бораверади ва биз спорт машиналари ҳамда француз винолари каби нарсаларни сотиб ола бошлаймиз. Бу яхши. Ҳайрон қоларсиз, лекин атроф-муҳит учун қайғуриш ҳам “ҳашамат” қаторига киради. Масалан, бой америкаликлар атроф-муҳитни асраш учун камбағал америкаликларга қараганда кўпроқ пул сарфлайди. Бойлар бу мақсадда сарфлайдиган пуллар аслида даромадларининг атиги бир қисмидир. Бу каби ҳолатни мамлакатлар миқёсида ҳам кузатиш мумкин. Бой мамлакатлар табиатни асраш учун камбағал мамлакатлардан кўра кўпроқ ресурслар сарфлайди. Сабаби оддий: бенгал қоплонининг тақдири ҳақида қайғурамиз, чунки ўзимизни унинг тақдирига дахлдор деб биламиз. Ахир бизнинг уйимиз, ишимиз, тоза ичимлик сувимиз ва албатта итларимиз учун аталган туғилган кун тортлари бор.

      Кишини ўйлантириб қўювчи сиёсий савол туғилади: биз, яъни қулай шароитларда яшайдиган инсонлар ўз хоҳишларимизни ривожланаётган мамлакатларга зўрлик билан сингдиришимиз қанчалик тўғри? Иқтисодчилар буни нотўғри дейишади, бироқ биз ҳар доим шундай қиламиз. “New York Times”нинг якшанба сонида Жанубий Америкадаги қишлоқларда яшовчи аҳоли тропик ўрмонзорларни кесиб, ноёб экосистемани вайрон қилаётгани ҳақида ўқиганимда, ҳайрат ва нафратдан қўлимдаги “Starbucks” сутли қаҳвасини тўкиб юборишимга озгина қолганди. Бироқ мен уларнинг шароитида яшамаяпман. Фарзандларимга безгак ёки очликдан ўлиш хавф солмаяпти. Мабодо болаларим шундай аҳволда қолиб, қимматбаҳо дарахтларни чопиб олиш эвазига оиламнинг қорнини тўйғазиш ҳамда заҳарли чивинлардан сақланиш учун тўр сотиб олишга имкон бўлса, мен ҳам болтамни чархлаб, дарахтларни чопишга киришардим. Нечта капалак ёки қундузни ўлдирганимни ўйлаб ҳам кўрмасдим. Бу билан ривожланаётган мамлакатлардаги табиат ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, демоқчимасман. Табиатнинг аҳамияти бор, албатта. Аслини олганда, узоқ истиқбол ҳақида фикр юритсак, табиатнинг вайрон этилиши охироқибат камбағал давлатларни янада қашшоқлаштирувчи омил бўлишини тушуниб етамиз, бунга кўплаб мисоллар ҳам мавжуд. Ўрмонларни қисқартириш ривожланган мамлакатларда яшайдиганлар учун ҳам зарарли, чунки дарахтлар камайиши карбонат ангидрид кўпайишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан биридир (кўпинча иқтисодчилар “бой мамлакатлар камбағал мамлакатларга глобал аҳамиятга эга табиий бойликларни СКАЧАТЬ