Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 6

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ иқтисодчиси Сесилиа Роуз буни аниқлашнинг янги усулини ўйлаб топишди. 1950-йилларда Америка оркестрларида “парда ортидаги” чиқишлар ўтказила бошланди. Яъни оркестр аъзолари саҳна ортидан туриб мусиқа чалишарди. Ҳакамлар мусиқачиларнинг кимлиги ва жинсини билмаган. Аёллар саҳна ортида туриб ижро қилганда, саҳнада – ҳакамлар кўз ўнгида ижро қилган пайтдагидан кўра яхшироқ баҳоланганми? Ҳа, худди шундай. Ижрочининг шахсияти номаълум бўлган чиқишлар кенг тарқалганидан сўнг аёллар биринчи турдан ўтиши эҳтимоли қарийб эллик фоизга, финалга чиқиши эҳтимоли эса бир неча баробарга ошганди.5

      Иқтисодиёт қўлимизга кучли (ҳар доим ҳам мураккаб бўлмайдиган) таҳлил этиш воситаларини тутқазади. Бу воситалардан ҳодисаларнинг сабабларини изоҳлаш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, улар атрофга назар солиб, дунёни тушунишда ва йирик сиёсий ўзгаришларнинг оқибатларини олдиндан башорат қилишда ҳам ишлатилади. Иқтисодиёт худди тортишиш кучига ўхшайди: бепарво бўлсангиз, бошингизга олма тушиши тайин.

      “Lehman Brothers” сармоя банкининг муваффақиятсизликка учраши иқтисодий инқирозга сабаб бўлди ва банк 2008 йил 15 сентябрда ўзининг банкротликка учраганини эълон қилди. Катта депрессиядан кейин энг улкан зарар келтирган иқтисодий инқироз мана шу бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Бу қандай содир бўлди? Қандай қилиб ўз фаровонлигини таъминлаш йўлларини яхши тушуниши лозим бўлган кўплаб мижозлар уй-жой бозоридаги “пуфак”6 ёрилиб кетишининг қурбони бўлди? Уларга қарз берган тентаклар ким экан? Нима учун “Wall Street” таъминланган қарз облигациялари ҳамда дефолт свопларини яратди ва нима сабабдан улар молия тизими учун ғоят хатарли бўлиб чиқди?

      Иккинчи бўлимда беэътибор хатти-ҳаракатлар иқтисодий инқирозга етаклашини тизимдаги рағбатларнинг хусусиятларига қараб олдиндан билиш мумкинлиги батафсил ҳикоя қилинади. Ипотека брокерлари нима учун бемулоҳазалик билан жуда кўп қарз бериб юборди? Чунки пуллар ўзлариники эмасди! Пулларни қарз берувчи банклар комиссия асосида тўлаган. Ипотека қарзлари қанча кўп ва йирик бўлса, брокерларнинг фоиз бўйича даромадлари ҳам шунча кўп бўлади.

      Савол туғилади: банклар нима учун ўз капиталининг катта қисмини ишлатишда таваккал қилишга тайёр эди? (Айниқса, уларга мижоз топиб келган ипотекачи брокерларнинг мотивациясини ҳисобга олсак.) Чунки банклар одатда ўз ипотекаларининг асосий қисмини “сотишади”, яъни бирорта сармоядордан у келажакдаги ипотека тўловларидан келадиган даромадни эгаллаши эвазига катта миқдорда нақд пул олишади. (Бу коптокни шерикларига тез узатиб, ўйналадиган “Иссиқ картошка” ўйинига ўхшайди. Фақат бу ерда копток ўрнида қарз бўлади. Сиз кимгадир берган қарз қанчалик йирик бўлишига қарамай, қарздор касодга учрамасидан аввал қарз берувчи мақомини бошқа бировнинг номига ўтказишга улгуришингиз керак.)

      Хўш, бундай қарзларни ким ҳам сотиб оларди? Иккинчи боб худди СКАЧАТЬ



<p>5</p>

Claudia Goldin and Cecilia Rouse, “Orchestrating Impartiality: The Impact of ‘Blind’ Auditions on Female Musicians,” American Economic Review, September 2000.

<p>6</p>

Иқтисодий пуфак – кўпинча бозордаги саросима ортидан келиб чиқадиган ҳаддан ташқари катта талаб натижасида нархларнинг ҳақиқий қийматдан анча юқорилаб кетиши. Худди шу нархларнинг бирданига кескин тушиб кетиши “пуфак ёрилиши” дейилади. ‒ Таҳр.