Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 7

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ мумкин. Бундай усуллар кўп нарсага ойдинлик киритса-да, айни дамдаги иқтисодий инқирозни – қандай қилиб бир пайтнинг ўзида шунча одам ўз-ўзига зиён етказиш даражасида тентак ва билимсиз бўлиши мумкинлигини тушунтириб беролмайди. Инқироз классик иқтисодиётга катта зарба берди ва давлат сиёсатининг эътиборидан четда қолиб кетган психологик тадқиқотларни олдинги қаторларга олиб чиқди”8. Инсонларнинг қарор қабул қилишда кенг тарқалган ва анъанавий иқтисодиёт назариясига зид одатлари тушунтириб берилган иши учун Ричард Тейлер 2017 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди. Ричард Тейлернинг таъкидлашича, инсонлар қандай ва нега хато қилишини англасаккина, яхшироқ иқтисодий сиёсат юрита оламиз.

      Албатта, эски ғояларнинг аксари ҳали-ҳануз аҳамиятини йўқотмаган. Федерал захира раиси Бен Бернанке лавозимга тайинланишидан аввал Принстон университетида Катта депрессияни ўрганган олим эди. Ўнинчи бобда Бернанке ишига ўзига хос яратувчанлик ва кескинлик билан ёндашуви мавжуд вазиятнинг янада ёмонлашиб кетишидан асраб қолгани тўғрисида ҳикоя қилинади. Бернанкенинг ҳаракатлари асосан 1930-йиллардаги кўнгилсизликларни ўрганиш асносида қилинган хулосалар натижаси эди.

      Бу китоб иқтисодиётдаги энг муҳим тушунчаларни изоҳлар экан, уларнинг мазмунини соддалаштириб тушунтиради ва мураккаб таркибий қисмларга бўлиб ўтирмайди. Ҳар бир бобда бутун бошли китоб бағишлашга арзийдиган кенг миқёсдаги мавзулар таҳлил қилинади. Шунингдек, ҳар бир бобда ҳаттоки айрим олимларнинг карьераларига туртки ва маънавий озуқа берган кичик-кичик фикр ҳамда ғоялар бор. Мен фан таянчи бўлган техник жиҳатларга батафсил тўхталмадим. Ғоямнинг асоси ҳам шу: Фрэнк Ллойд Райтнинг даҳолигини эътироф этиш учун пойдевор уйнинг қайси қисмига жойлаштирилиши ҳақида бош қотиришнинг ҳожати йўқ. Бу китоб содда инсонлар учун иқтисодиётни ўргатувчи китоб эмас. Аксинча, у иқтисодиётни ҳеч қачон ўқибўрганмаган (ёки оз-моз ўрганган) ақлли кишиларга аталган. Мураккаблик тўни ечилса, буюк иқтисодий ғояларнинг кўпчилиги тушунарли эканини кўрамиз. Мана шу “Яланғоч иқтисодиёт” деб аталади.

      Иқтисодиёт фақат соҳа мутахассислари учун керак, деган қараш нотўғри. Ундаги ғоялар барча учун ўта муҳим ва қизиқарлидир. Аслида, яланғоч иқтисодиётни ўрганиш ҳатто завқ беради.

      Ташаккурнома

      Ушбу лойиҳани амалга оширишда менга кўп одам кўмаклашди. Ҳар сафар тўхтаб қолган чоғимда кимдир пайдо бўлиб, олдинга қараб силжишимга туртки берган, десам ҳам бўлади. Аввалига Тиффани Ричардс иқтисодиёт ҳақидаги китобнинг бозори чаққон бўлишига қатъий ишонч билдирди. Унинг руҳлантириши ушбу китобнинг илк парчаларини оққа кўчиришимга сабаб бўлди. Табиса Гриффиндан эса лойиҳани У. У. Нортонга элтиб бергани учун умрбод миннатдорман.

      Ундан кейин ҳам ишимни давом эттиришимда бошқалар ёрдам қўлини чўзди. Тиффани ва Табисанинг кўмакларидан сўнг яна бошқа ажойиб инсонларни учратдим. Тина Беннет агент учун керакли СКАЧАТЬ



<p>8</p>

David Brooks, “An Economy of Faith and Trust,” New York Times, January 16, 2009.