Название: Яланғоч иқтисодиёт
Автор: Чарльз Уилан
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-222-8
isbn:
Шу билан бирга, фирмалар фақат қандай маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш эмас, балки уларни қай тарзда ишлаб чиқиш борасида ҳам қарор чиқарадилар. Мен Непалнинг Катманду шаҳрида самолётдан тушишим биланоқ кўрган ҳодисамни сира ҳам унутолмайман. Самолётдан тушишим билан кўзимга биринчи кўринган нарса чўккалаб ўтирганча қўлидаги ўроқ билан аэропорт майсасини ўраётган ишчилар бўлди. Непалда ишчи кучи жуда арзон, ўт ўрувчи қурилмалар эса жуда қиммат. АҚШда эса тескариси. Шунинг учун Америкада қўлида ўроқ билан юрган ишчи жамоаларни учратмаймиз. Худди шу сабабдан бизда банкоматлар, операторсиз ёнилғи қуйиш шохобчалари ва ҳаддан зиёд жонга тегадиган автоматик хизмат кўрсатиш телефон рақамлари бор (“Агар асабийлашиб, зўравонлик қўллаш даражасига етган бўлсангиз, илтимос, панжара тугмасини босинг”). Буларнинг барчаси авваллари инсонлар томонидан бажарилган, бугун эса фирмалар томонидан автоматлаштирилган ишлардир. Демак, даромадни кўпайтиришнинг бир йўли ‒ ишлаб чиқаришни арзонлаштириш. Бу йўлда эса йигирма минг ишчини бўшатиб юборишга ёки Колорадонинг ўрнига Вьетнамда завод қуришга тўғри келиши мумкин.
Фирмалар ҳам истеъмолчиларга ўхшаб мураккаб танловлар қаршисида қолишади. Қайтараман, бош тамойил анча оддий: узоқ истиқболни кўзлаб айтадиган бўлсак, фирмага энг кўп даромад келтирадиган нарса нима?
Барчаси бизни ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар билан учрашадиган нуқтага олиб келади. Уй ҳайвонлари дўконидаги анави кучукча учун қанча тўламоқчисиз? Иқтисодиёт фанининг кириш бўлимида бунга жуда оддий жавоб келтирилган: бозор нархида. Бу эса, ўз навбатида, талаб ва таклифга боғлиқ. Сотувдаги итлар сони мижозлар сотиб олишни истайдиган миқдорга етса, нарх ўз ўрнига тушади. Агар талаб сотувдаги итлар сонидан кўра кўпроқ бўлса, нархлар кўтарилади. Шунда баъзи харидорлар бошқа ҳайвон сотиб олишга қарор қилишади, баъзи дўконлар эса итларни кўпайтиришади. Охир-оқибат, талаб ва таклиф мувозанатга келади. Ажойиб жиҳати шундаки, баъзи бозорлар ростдан ҳам айнан шу йўсинда ишлайди. Агар мен NASDAQ фонд биржасида “Microsoft”нинг маълум миқдордаги улушини сотишни кўзласам, бозор нархида сотишдан бошқа ҳеч қандай чорам бўлмайди. Бу нарх эса сотувдаги “Microsoft” акциялари сони харидорлар сотиб олмоқчи бўлган акциялар миқдорига тенглашган пайтда шаклланган бўлади.
Кўпчилик бозорлар китобларда ёзилгани каби ишламайди. “Gap” фирмасининг футболкалари учун белгиланган “бозор нархи” мавжуд эмас. Унинг нархи талаб ва таклифга қараб дақиқасига ўзгариб турмайди. Бошқа кўплаб фирмаларга ўхшаб “Gap” ҳам бозорда ўзига яраша кучга эга, яъни “Gap” ўз нархларини маълум бир даражада назорат қила олади. “Gap” фирмаси футболкалар нархини 9.99 доллар қилиб қўйиб, ҳар бир футболкадан кичик фойда кўриши мумкин. Ёки камроқ футболка ишлаб чиқариб, уларни СКАЧАТЬ