Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 9

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ тараққиётни ўлчаш воситаси сифатида фойдаланишни нотўғри деб ҳисобласангиз (бу оқилона фикр, албатта), унда қуйидаги факт сиз учун ўринли мисол бўлиши мумкин. XX асрда Америкада ўртача умр кўриш давомийлиги қирқ етти ёшдан етмиш етти ёшга кўтарилган. Гўдаклар ўлими тўқсон уч фоизга камайган. Шунингдек, бу давр мобайнида полиомиелит, сил, терлама ва кўк йўтал каби касалликларни йўқотиш ёки уларни тўлиқ назоратга олишга эришдик.10

      Бундай ривожланиш даражасига етиб келишимизда бозор иқтисодиётнинг ҳиссаси катта. Америкадаги дорихонага кирган совет амалдори ҳақидаги Совуқ уруш давридан қолган эски латифа бор. Ёруғ йўлакларда оғиз ҳидланишидан тортиб замбуруғли касалликларгача даво бўладиган минглаб дори-дармон қатор қилиб қўйилган. “Жуда ажойиб, – дейди амалдор ва сўрайди: – Лекин барча дўконларда бу дориларнинг ҳаммаси бор ёки йўқлигини қандай қилиб назоратга оласиз?” Латифанинг қизиқарли жиҳати шундаки, амалдор бозор иқтисодиётининг ишлаш тизимини умуман тушунмайди. Америкада марказий ҳукумат Совет Иттифоқидаги каби бозорларда қайси маҳсулотлар бўлиши кераклигини белгиламайди. Дўконлар одамлар истайдиган маҳсулотларни сотишади ва ўз навбатида компаниялар бозорда талабгир маҳсулотни ишлаб чиқаради. Совет иқтисодиёти муваффақиятсизликка учраганининг асосий сабабларидан бири шуки, ҳукумат бюрократлари Иркутскдаги заводда ишлаб чиқариладиган совунлар миқдоридан тортиб то Москвада электр инженерлиги соҳасида ўқиётган университет талабаларининг сонигача – барча нарсани назорат қилишган. Охир-оқибат, бу ҳаддан ташқари қийин вазифа экани маълум бўлди.

      Шубҳасизки, коммунистлар бозор иқтисодиётини тушунмаганидек, биз каби бозор иқтисодиётига ўрганган одамлар ҳам коммунистларнинг марказий бошқарувини яхши англамайди. Мен бир сафар Кубага борган Иллинойс штати делегацияси таркибида бўлганман. Ташрифимиз АҚШ ҳукумати томонидан расмийлаштирилгани туфайли делегациянинг ҳар бир аъзосига баҳоси 100 долларгача бўлган Куба маҳсулотларини (сигаралар ҳам шу қаторда) олиб келишга рухсат берилган. Биз, чегирмали дўконларда савдо қилиб улғайган авлод, арзонроқ дўконда 100 долларимизга “Cohiba” сигараларидан кўпроқ олишни мақсад қилгандик. Бир неча соат дўконларни айланиб, мақсадимизга эришолмаганимиздан сўнг коммунизмнинг мазмунини англаб етдик: сигара нархлари ҳамма дўконларда бир хил экан. Дўконлар орасида ҳеч қандай рақобат йўқ эди, чунки савдодан ҳеч қандай даромад келмаган. Барча дўконлар сигараларни ҳам, бошқа ҳар қандай маҳсулотни ҳам Фидел Кастро (ёки унинг укаси Раул) айтган нархда сотишарди. Шунингдек, ҳар бир со тувчи сигара сотгани учун оладиган маоши унинг қанча сигара сотганига умуман боғлиқ эмасди.

      1992 йилда Нобель мукофоти совриндори бўлган Чикаго университети иқтисодчиси Гэри Беккер шундай деган (бу аслида Бернард Шоудан иқтибос): “Иқтисод ҳаётнинг барча имкониятларидан фойдаланиш санъатидир”. Иқтисодиёт фани эса бу имкониятлардан СКАЧАТЬ



<p>10</p>

Stephen Moore and Julian Simon, The Greatest Century That Ever Was: 25 Miraculous Trends of the Past 100 Years, Cato Institute Policy Analysis, No. 364 (Washington, D.C.: Cato Institute, December 15, 1999).