Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 38

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ қурилтой ўтказишни давр тақозо этаётганга ўхшайди. Биз давлатларнинг ҳудудлари ўзгаришини назарда тутмаяпмиз. Бўлар ишлар бўлган. Орқага қайтиш йўқ, давлатларнинг чегараларини даҳлсиз деб биламиз. Миллатдошлик бурчимиз тақозо этажак гуманитар ёрдамни, маърифий, маданий, маънавий қўмакни ўйламоқдамиз. Ўзбекистондан ташқарида қолиб кетишга мажбур қилинган ўзбеклар хукмрон аҳоли томонидан ассимилация қилинмаяптими, халқимизнинг нуфузи камайиб кетмаяптими, ҳар томонлама равнақ топаяптими ёки таназзулга учраяптими, она тилини унутиб юбормаяптими, мактабгача ва мактаб тарбиясини кўраяптими, олий маълумот олиш имкониятига эгами, ҳокимият идораларида ишлай олиш даражаси қандай, ўз санъат ва маданият ўчоқларига эгами, мавқеи ва нуфузи бошқалар даражасидами – бизни мана шундай миллий масалалар ўйлантиради.

      Маълумки, 1918 йили Россия таркибида маркази Оренбург шаҳри бўлган Қозоғистон АССР тузилган, орадан кўп ўтмай Оренбург шаҳри ва области Россияга қўшииб олин-ди, Қозоғистон маркази эса Қўқон хони Умархон даврида қурилган Оқмачит шаҳрига кўчирилди, бу шаҳарга шўроларча ном – Қизил Ўрда (Қизил пойтахт) номи берилди. Орадан кўп ўтмай Қозоғистон маркази Алмати («Бобурнома»да шундай ёзилган), бу олмазор деган маънони билдиради, Алмаата, Олмаота дейиш мутлақо нотўғри) кўчирилди. Россия таркибида Қозоғистон тузилиши сабабли қадим-қадим замонлардан буён ўзбеклар қурган, обод қилган, муттасил яшаб келган Туркистон, Оқмачит, Чимкент, Тароз, Саброн, Иқон, Фороб, Марки каби ўнлаб шаҳарлар, Сайрам, Турват каби юзлаб катта-кичик гавжум қишлоқлар Ўзбекистонга киритилмай қолди. 1936 йилгача Россия билан Ўзбекистон чегарадош давлатлар эдик, бинобарин, бу шаҳар ва қишлоқлар айни пайтда Россияга тегишли эди. 1936 йили Қозоғистон иттифоқдош республикага айлантирилди, натижада ўша шаҳар ва қишлоқлар янги тузилган республиканинг тасарруфига бўйсундирилди. Бу шаҳар ва қишлоқларда яшовчи ўзбеклар билан Ўзбекистонда яшовчи ўзбеклар ўртасида чегара пайдо бўлди. 1991 йили барча иттифоқдош республикалар ўртасида давлат чегаралари тузилди, натижада ҳозирги Қозоғистонда яшовчи ўзбеклар билан ўзбекистонлик ўзбеклар ўртасида давлат чегараси пайдо бўлди, борди-келдилар бирмунча камайди. Шукрки, сўнгги 2–3 йил давомида шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жонбозликлари ўлароқ, Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан алоқаларимиз жонланмоқда.

      Ҳар бир халқнинг тили ва адабиёти яшар экан, у ер юзида миллат сифатида яшаб қолаверади.

      Ҳозирги Қозоғистон ҳудудидаги ўзбек шаҳар ва қишлоқларидан Ўзбекистон халқ шоирлари Уйғун, Миртемир, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Туроб Тўла, Одил Ёқубов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Носир Фозилов, Ўзбекситон ССР Фанлар академиясининг вице-президенти Иброҳимжон Искандаров, машҳур шифокор, Давлат мукофотининг совриндори Ёрқин Тўрақулов (бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин) каби таниқли шахслар етишиб чиққан. Сайрамдаги Форобий номли 1-сон мактабни турли йилларда тамомлаган ўзбеклардан 59 киши СКАЧАТЬ