Название: Бизким ўзбеклар
Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-59-860-7
isbn:
1999 йили «Шарқ» нашриёти «Зафарнома»ни Муҳаммад Али Бухорий таржимасида чоп этди, шу тариқа икки давр – XV ва XVI асрларга, икки сулола – темурийлар ва шайбонийлар замонидан биз миннатдор авлодларга ёдгорлик бўлиб келаётган мазкур асар истиқлол замонамиз китобхонлари қўлига бориб етди.
Шайбонийлар даврида бошлаб берилган темурийлар дав-рида яратилган асарларни таржима ва тарғиб қилиш ишлари Бухоро хонлигида аштархоний ва манғит сулолалари, Хива хонлигида қўнғирот сулоласи ва Қўқон хонлигида минг сулоласи томонидан давом эттирилган. Чунончи, Шермуҳаммад Мунис Хоразмий тарихчи Мирхонднинг Алишер Навоий таклифи ва ҳомийлигида ёзилган етти жилдлик «Равзат уссафо» (Поклик боғи) асарини 1819 йили форсчадан ўзбекчага таржима қилишни бошлайди, бироқ биринчи жилдни таржима қилишга улгуради, вафот этади. Асарнинг қолган жилдларини жияни ва шогирди Огаҳий ва унинг ҳамкасблари таржима қилиб, ниҳоясига етказадилар. Тасодифий ўхшашликни қарангки, Мирхонд ҳам «Равзат ус-сафо»нинг олти жилдини ёзиб тугатишга улгурган эди. Еттинчи жилдни ва хотимани унинг невараси, Алишер Навоийнинг шогирди Хондамир ёзиб, ниҳоясига етказган эди. Мазкур улкан асар кўп асрлар давомида Оврупода тадқиқотчилар учун Турон ва Туркистон тарихи бўйича ягона манба бўлиб хизмат қилган ва ҳамон ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Умархон (1809–1822) ва унинг ўғли Муҳаммад Алихон (1822–1842) ҳукмронлик қилган йилларда Қўқон хонлигида ҳар борада темурий Ҳусайн Бойқаро замонига таҳассуб қилиш анъана тусини олган эди. Бу даврда хонликда суғориш иншоотлари кенгайтирилади, янги катта ариқ ( канал)лар қазилади, Қўқон, Тошкент, Туркистон, Чимкент, Сайрам, Авлиёота (ҳозирги Тароз), Наманган, Хўжанд, Ўш ва бошқа шаҳарларда янги масжид ва мадрасалар қурилади. Қўқон хонлиги бу даврда ўз ривожининг чўққисига чиқади. Сирдарёнинг ўрта оқимлари бўйлаб Янгиқўрғон, Қамишқўрғон, Қўшқўрғон каби ҳарбий истеҳкомлар қурилади, Оқмасжид (ҳозирги Қизил Ўрда) шаҳрига асос солинади. Марказлашган ҳокимият кучаяди, амалдорларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари белгиланади, айрим айирмачи бекларнинг таноби тортиб қўйилади. Хонлик ҳудуди кунчиқар томонда Хитой билан, жанубда Бухоро амирлиги билан, шимолда эса Иссиқкўл бўйларигача борар, қозоқ қардошларимизнинг Улуғ жуз, Ўрта жуз, Кичик жузлари билан чегарадош эди. Давлат ва эл-юрт олдидаги хизматлари учун Умархонга амир ул-муслимин унвони берилади. Бу даврда хонликда фан, адабиёт, санъат анча ривожланади. Кўпгина ҳам дунёвий, ҳам диний асарлар яратилади. Шу тариқа Қўқон адабий СКАЧАТЬ