Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 42

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ бунёд этилган муҳташам кошонанинг очилиш маросими бўлди. Бу маросим ота-боболаримиздан қолган қадимий одатларга биноан хатми Қуръон билан бошланди, юртга ош тарқатилиб, дуои фотиҳа қилинди, муқаддас Ислом динимиз буюрган бир фарз – ўтган аждодларимизнинг руҳларини хотирлаб, эзгу бурч адо этилди. Ўша онлари Темур ва темурийлар бизларга, бизлар эса буюк аждодларимизга руҳий яқинлашгандек, орамиздаги олти-етти асрлик масофа туташиб кетгандек бўлди. Амир Темур шахси яна ватан ва миллат тимсолига айланди.

      Мазкур музейнинг очилиш маросимида айтилдики, буюк шахсларни тарих яратади, дейдилар. Бунга қўшимча қилиб соҳибқирон бобомизнинг суронли ҳаётини хаёл кўзгусидан ўтказиб, буюк шахсларни миллат қайғуси, халқ дарди яратади, дейиш мумкин. Соҳибқирон бобомиз мураккаб тарихий шароитда – 1370 йилдан бошлаб халқимизнинг бошини қовуштира билди, истиқлол байроғини баланд кўтарди. 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонимизни дунёдаги кўп мамлакатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар мустақил ва суверен давлат сифатида тан ола бошлади. Азалий буюклик маскани бўлмиш Самарқанд шаҳрида Амир Темур ҳайкалининг очилиш маросимида айтилдики, Самарқанд халқимиз, миллатимиз довруғини бутун дунёга таратган, минг-минг йиллик тарихга эга илоҳий масканимиздир. Самарқанд ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳардир. Самарқанднинг ана шу оламшумул шуҳратига, тенгсиз салобатининг юкса-лишига, шонли тарихига беқиёс ҳисса қўшган зот бобомиз Амир Темурдир. Дарҳақиқат, қачонки Амир Темурни ёд этсак, беихтиёр соҳибқирон салтанатининг пойтахти бўлмиш Самарқанд ҳам эсимизга тушади. Умуман, бутун диёримизда, хусусан, Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган улуғвор ишлар соҳибқирон давридаги ўша оламшумул ишларнинг бугунги давоми десак арзийди. Амир Темур юбилейининг нишонланиши, унга ҳайкаллар ўрнатилиши, темурийлар даври маъмурий ёдгорликларини таъмирлаб обод этилиши, у зоти шарифга бўлган эҳтиромнинг сабаби шундаки, Амир Темур шахсини идрок этиш – тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш – тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир.

      Маълумки, соҳибқирон таваллуд топган, камолга етган қадимий Кеш, яъни Шаҳрисабз шўролар замонида нодир меъморий ёдгорликлари кун сайин нураб бораётган туман миқёсидаги шаҳарча эди. Мустабид тузум соҳибқирон бобомиз Туркистон мамлакатини босқинчилардан халос этиш йўлидаги жасур ҳаракатларини бошлаган бу юртнинг хароб ётишидан манфаатдор эди. Истиқлол йилларидан бошлаб, Шаҳрисабзга кўрк ва файз кира бошлади. Амир Темурнинг 660 йиллик таваллуд тўйи шарофати билан кўҳна ёдгорликлар таъмирланди ва ниҳоят соҳибқирон бобомизга ҳайкал ўрнатилди. Бинобарин, кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини СКАЧАТЬ