Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 41

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Бугун бизнинг мамлакатимизни, бизнинг салоҳиятимизни тан олаётган давлатлар ва халқлар бир нарсани яхши англамоқдалар. Улубекдай муносиб фарзандлари бўлган миллат ҳар қайси замонда ва ҳар қандай шароитда ҳам янгидан-янги ғояларни яратишга қодир халқдир.

      Мирзо Улуғбекнинг буюк тарихий хизматлари эвазига улуғламоқ – бу айни пайтда унинг бобоси Соҳибқирон ҳазрат – ларини ҳам эъзозламоқ демакдир. Ҳар қандай халқ ҳам бундай буюк бобо ва улуғ неварани тарбия этгани учун ғурурланиши табиий ҳолдир. Чунки бундай сиймолар фақат ўз халқига эмас, балки умумбашарий цивилизация учун ҳам хизмат қилади ва жаҳоннинг эътиборини қозонади. Биз бугун тафаккуримизда, ҳаётимиз ва тақдиримизда рўй бераётган улкан ўзгаришларни шундай аждодларимиз руҳига таяниб амалга оширмоқдамиз. Буюк давлат пойдеворини мустаҳкам қилиб қуриш, дунёда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда улуғ боболаримизнинг бебаҳо мероси ҳамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, халқимизнинг кучига куч, ғайратига ғайрат, ишончига ишонч қўшади, мамлакатимиз ва миллатимизнинг халқаро обрўсини оширади. Улуғ сиймоларнинг йирик саналарини нишонлашнинг ижтимоий моҳияти мана шундадир. Оддий халқ ибораси билан айтганда, буни арвоҳ хотира дейдилар! Амударё билан Сирдарё ўртасида жойлашган ҳамда Мовароуннаҳр ёки Туркистон номлари билан машҳур ватанимиз асрлар мобайнида жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири ҳисобланган. Буюк Ипак йўлидаги боғловчи марказий ҳалқа, Шарқ ва Ғарб учрашадиган, уларнинг фаол савдо-иқтисодий ва маънавий ҳамкорлиги туғиладиган жой бўлган. Мамлакатимиз тарихи шавкатли номларга бойдир. Биз буюк аждодларимиз – Бухорий, Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Бобур ва бугунги кунда бутун дунёга машҳур бошқа Шарқ донишмандларини ёд этамиз ҳамда улар билан фахрланамиз. Амир Темур жаҳон тарихига қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этиб, ўрта аср дунёсининг асл маданий ва маънавий марказларидан бирига айланган, инсон ақли ва истеъдодининг ноёб ижоди бўлиб, бугунги кунда ҳам сақланиб қолган мислсиз маъмурий обидалар билан машҳур Самарқандни унинг пойтахтига айлантирган атоқли лашкарбоши ва давлат арбоби сифатидагина кирган эмас. Амир Темур олимлар, файласуфлар, меъморлар, шоирлар, ҳофизу машшоқларга ғамхўрлик қилишда ҳам ном қозонган эди. Темурийлар даври ҳақиқатан ҳам илм-фан, маданият ва маорифнинг беҳад равнақ топишини таъминлаган Шарқ Уйғониш даври эди.

      Илгари қатағон қилиниб келинган мамлакатимизнинг Мовароуннаҳр ва Туркистон деган тарихий номларини тилга олиниши тарихни қайта варақлаб, аслиятни юзага чиқариш ҳамдир. Амир Темур ҳақида чин сўзларни айтиш Соҳибқирон бобомиз юлдузи атрофидаги ғуборларни тарқатиб юбориб, унинг порлоқ қиёфада зиё таратишга қўйилган ҳисса деб биламиз.

      Ўша 24 апрель куни ЮНЕСКО қароргоҳидаги «Темурийлар давридаги илм-фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» кўргазмасининг очилиш маросимида таъкидландики, «сиёсатда маслаҳат, мулоҳазакорлик, ўйлаб иш қилиш СКАЧАТЬ