Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 35

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам, катта устозлар темурийлар ва улар замонида яшаб, ижод этган буюк сиймолардир.

      Тўққизинчи боб

      ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ЁКИ РАМЗИЙ ИШОРАЛАР

      1998йилнинг 21 августи оқшомида «ойнаи жаҳон»нинг «Ахборот» дастурида республикамизнинг чет эллардаги фавқулодда ва мухтор элчилари, дипломатик корпусининг масъул ходимлари билан ўтказилган учрашув ҳақидаги лавҳа ҳам кўрсатилди. Бундай воқеа мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам, Ўзбекистон телевидениеси тарихида ҳам биринчи бўлиши эди. Кўрсатувни кузатиш асносида хаёлимиздан икки фикр ўтди. Биринчиси шуки, миллий истиқлолга эришганимиз туфайли узоқ танаффусдан кейин қайта тикланган ўзбек дипломатияси ҳам ўзини кўрсата бошлади. Миллий дипломатия тарихи миллий давлатчилик тарихининг узвий қисмидир, дипломатиянинг онаси ҳам, дояси ҳам давлатдир, давлатсиз дипломатия бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, ҳар бир давлатни унинг чет эллардаги дипломатлари орқали танийдилар ва уларга қараб баҳо берадилар. Элчи дегани ўзга элларда ўз элини танитувчи ва ўз эл-юрти – давлати манфаатларини ҳимоя қилувчи, элларни элларга боғловчи, мустаҳкам дўстлик кўпригини солувчи мартабали шахсдир.

      Элчилик ўта нозик, етти ўлчаб бир кесишни ва узоқни кўзлаб иш юритишни тақозо этадиган, заргарона дид-фаросатли ва жуда ҳушёрликни, синчковликни, кузатувчанликни, ҳар дақиқада ва ҳар борада бутун бир мамлакатнинг ишончли вакили эканини унутмасликни талаб этадиган ниҳоятда масъулиятли ва айни пайтда шарафли вазифадир. Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси мустақил ва суверен давлат сифатида, халқаро ҳуқуқнинг бир субъекти сифатида тан олинган.

      Хўш, шундай бир пайтда замонавий дипломатларимиз учун қўлланма ва дастур бўларли, уларга йўл-йўриқ кўрсатувчи, ёрдам берувчи қандай адабиётларга эгамиз, нашриётларимиз қайси асарларни чоп этишган ва келгусида қандай асарларни режалаштирган, тарихчи, шарқшунос ва ҳуқуқшунос олимларимиз бу борада қандай илмий тадқиқотлар яратишди ва ёки қайси мавзуларда илмий иш олиб бормоқдалар, умуман олганда Фанлар академиямиз қошидаги илмий ишларни мувофиқлаштирувчи ва рўйхатга олувчи кенгашлар томонидан ўзбек дипломатияси, тарихи ҳамда ҳозирги замон дипломатиямиз фаолиятига доир мавзуларга ҳам эътибор бериляптими ўша кўрсатувни кўриб ўтириб, хаёлимдан ўтган биринчи фикр ана шу саволлар хусусида эди: ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг муҳим қисмларидан бири бўлмиш дипломатик алоқаларимиз тарихини яратиш зарур. Бу вазифа нафақат тарихчилар, балки барча зиёлилар зиммасида турган шарафли юмушдир.

      Ўзбек давлатчилиги 2700 йиллик тарихга эга экан, дипломатия тарихимиз ҳам шунча ёшдадир. Бизким, ўзбеклар тарихда ўтган моҳир ва машҳур элчиларимиз билан ҳам фахрлансак арзийди. Ўзбек дипломатиясида давлат тафаккурига эга, давлати ва эл-юрти манфаатини ҳар нарсадан юқори қўядиган, мамлакатнинг ишончли устунларидан ҳисобланган, халқаро миқёсда эътироф этилган СКАЧАТЬ