СКАЧАТЬ
йўққа чиқариш, темурийлар билан шайбонийларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб, халқимиз жипслигига рахна солиш эди, токи халқимиз шууридан миллий истиқлол ғояси буткул ўчиб кетсин – уларнинг шум ниятлари шундай эди. Бундай ғаразли ва маразли қарашларга учиб, замонасозлик қилиб, яратилиб қўйилган ноҳаққоний тарихий, илмий ва бадиий асарларга ўз баҳосини бериш пайти келди. Масалан, Бобур мирзо билан Муҳаммад Шайбонийхоннинг ўзаро муносабатларини олиб кўрайлик. Тўғри, улар бирбирларига мухолиф шахслардир. Лекин бу мухолифлик икки халқнинг икки фарзанди ўртасидаги зиддият эмас. Улар бир халқнинг икки фарзанди ўлароқ мамлакатда ўз ҳокимиятини ўрнатиш учун курашган тарихий шахслардир. Бобур мирзо «Бобурнома» асарида 1507 йили Ҳирот шаҳри темурийлар қўлидан шайбонийлар қўлига ўтганини афсусланиб ёзади, ғолибларнинг енгилганларга қилган ситамларини, жумладан, ўгай бувиси Ҳадичабегим (Ҳадичабегим дастлаб Бобур мирзонинг бобоси Султон Абу Саиднинг никоҳида бўлиб, ундан бир қиз кўрган эди, исми Оқбегим эди) Шайбоний томонидан Шоҳ Мансур бахшига мажбуран никоҳлаб берилганини қоралайди, бу билан агар Ҳирот темурийлар қўлидан чиқмаганда, бундай ишлар бўлмас эди, деган фикрни илгари суради. Шу билан бирга холис тарихчи сифатида ўз фикрини ҳам билдириб ўтади. Ҳадичабегим ҳақида «Муҳаммад Мўмин мирзони анинг саъйи билан ўлтурдилар. Султон Ҳусайн мирзонинг ўғлонлари ёғиқтилар, кўпраки мунинг жиҳатидан эди, ўзини оқила тутар эди, вале беақл ва пургўй хотун эди, рофизия ҳам экандур. Шоҳғариб мирзо била Музаффар Ҳусайн мирзо шундин туғуб эди», деб ёзади. Бошқа тарихчилар ҳам Ҳадичабегим Ҳусайн Бойқаронинг инон-ихтиёрини қўлига олиб, ишончини қозониб, саройда кўп фитналар қўзғагани, Мўмин мирзонинг қатл этилишига сабабчи бўлгани, бу фожиа туфайли Ҳусайн Бойқаронинг ўғиллари ўртасида низолар кучайиб кетгани, натижада темурийлар ҳокимияти Хуросонда таназзулга учрагани ҳақида ёзганлар. Бобур мирзо бу фожиаларнинг оқибатини бундай якунлайди: «Ушбуларнинг шоматидан эдиким, мундоқ хонзодадан (яъни Ҳусайн Бойқародан) етти-саккиз йилда бир Муҳаммад Замон мирзодан ўзга осор ва аломат қолмади».
Муҳаммад Шайбонийхон ҳақида «Бобурнома»да, жумладан, ушбу сатрларни ўқиймиз: «Шайбоқхон Ҳирини олғондан сўнг бу подшоҳларнинг зоҳ ва зоди билан ёмон маош қилди, не ёлғуз бу жамъ била, бори халойиқ била. Рустойи ва нодида киши, беш кунлук ўтар дунё учун мундоқ ёмон от қозонди… черик (яъни чуруқ) дунё учун Ҳадичабегимни Шоҳ Мансур бахши кўтаргучиға туттуриб, турлук-турлук қийинлар қилдурди… яна жамъи шеър ва аҳли табъни Мулло Биноийга туттурди… саҳархез эди ва беш вақт намозни тарк қилмас эди, қироат илмини тавре билур эди». Кўринадики, Бобур мирзо Муҳаммад Шайбонийхон ҳақида, сиёсий рақиби сифатида салбий, билимдон киши сифатида ижобий фикр билдиради.
Умуман олганда, Бобур мирзо то умрининг охиригача, деярли ўттиз йил давомида сиёсий рақиблари бўлмиш шайбонийлар фаолиятини гоҳ Кобулдан, гоҳ бошқа жойлардан туриб синчковлик билан кузата
СКАЧАТЬ