Мақтанмоқни қўй йигит,
Сен у қизни олмоқ бўлсанг,
Бор, рақибингни йиқит!
Буни қаранг, ёронлар…
Йигит “таслим” бўлгандек ерга қарайди, сўнг бойчечакни қизга узатади. Йигитлардан бири ўртага чиқади ва янги лапарни бошлаб юборади:
Қўшни қизнинг боғига,
Олма отдим, ҳай ёра.
Учрашгани чиқар деб,
Пойлаб ётдим, ҳай ёра.
Бир қиз унга жавоб сўзи айтади:
Олма отманг боғимга,
Мен на кўйда, ҳай ёра.
Учрашувга чиқолмам,
Отам уйда, ҳай ёра.
Сўнг йигит ўзича “аразлаб” нари кетади. Сал ўтиб, яна ортига қайтади-да, қизга лутф қилади:
Ҳой қўшни қиз, бу қандай,
Нозу фироқ, ҳай ёра.
Ундан кўра ҳол сўраб
Бир кулиб боқ, ҳай ёра.
Қиз юзларини тўсиб четга қарайди. Кейин дугоналари ёнига бориб “аҳволини” уларга тушунтиради. Унинг ёнидаги қиз ўртага чиқиб, йигитга дейди:
Куюнманг-ей, бу қизнинг
Боши боғлиқ, ҳай ёра.
Сизга бир сўз айтолмай,
Дили боғлиқ, ҳай ёра.
Шунда йигит бошини “чангаллаб”, бир зум туриб қолади. Сўнг аста-секин йигитлар томон юради. Кетаётганида қизлар гуруҳи томон боқиб шундай дейди:
Ҳой, қўшни қиз, севмасанг,
Йўқдир зорим, ҳай ёра.
Дунёда қай ошиқ бор,
Кўнгли ярим, ҳай ёра!
Айтишув ва лапарлар поёнига етгач, қизлару йигитлар давра-давра бўлишиб сирлашадилар.
Бахт ва севги ҳақидаги гўзал суҳбатлар то кечга қадар давом этади.
Ёруғ туйғулардан кўнгиллар ёришади. Дилда шеър ҳаваси уйғонади:
Чорбоғлар чирой очиб,
Ҳар гул хуш бўй таратар.
Сувга сирларин айтиб,
Бош эгади мажнунтол.
Том устида қизғалдоқ,
Кўйлаги ловуллайди.
Қирга чиқсанг, бойчечак,
Мени ол, деб имлайди.
Ариқ четида ялпиз,
Нафасида қўшиқ бор.
Ҳар ёнда анвойи ис,
Мунча сулувсан, баҳор!
Чиройли урф-одатлари, ривоятлари, ҳикматлари ва кўҳна қўшиқлари билан қалбларимизга кириб келади, бу қадимий айём нафаси!
Кўзларимизни ҳайратга, кўнгилларимизни ёрқин ҳис-туйғуларга тўлдиради.
Минг-минг йиллардан бери Наврўз ана шундай гўзал манзаралар, қутлуғ садолар билан бошланади.
“ҚУШНИНГ ҲАМ ИНИ БУЗИЛМАСИН, БОЛАМ…”
(энам кўп бора такрорлайдиган ибора эди бу)
Она қишлоғимдаги жаннатсифат ҳовли тасаввуримга аниқ муҳрланиб қолган. Ёзу қиш анвойи мевалар иси келиб турадиган катта чорбоғнинг этаги узумзор эди. Ундан сўнг анжирзор бошланарди. Ҳовлининг офтобрўй томонида томорқа экинлари баравж ўсиб ётар, у гулзорга туташиб кетганди. Гулзорнинг ярмидан кўпига райҳон экилган, қолган қисмида очилиб ётган гуллар ҳиди бир-бирига қоришиб, кишини сармаст қиларди.
Энам (волидамнинг оналари) шу чиройли, кенг ҳовлида яшардилар. Ўзлари қишлоқнинг СКАЧАТЬ